Президент США Дональд Трамп

Трамп тез орада коронавирус келиб чиқишини ошкор қилишга ваъда берди

393
Ўтган ҳафта Америка етакчиси вируснинг сунъий равишда келиб чиқишига ишончи комил эканини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Америка ҳукумати коронавирус келиб чиқишига оид суриштирув ишлари натижаларини эълон қилмоқчи.

“Биз муайян вақт ичида бу ҳақда хабар қиламиз”, - дея Америка президенти Дональд Трамп сўзларидан келтирган RT.

Ўтган ҳафта Америка етакчиси вируснинг сунъий равишда келиб чиқишига ишончи комил эканини маълум қилган эди. Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ COVID-19нинг Ухань лабораториясида пайдо бўлгани ҳақидаги версияни кўриб чиқмоқда. АҚШ раҳбари агар бу тасдиқланса, Пекинга бунинг оқибатлари ҳақида таҳдид қилган эди.

Хитой ҳукумати эпидемия бошланишининг илк кунидан бошлаб бу масалага очиқ ва масъулият билан ёндашганини таъкидлаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Американинг коронавирус келиш чиқиши ҳақидаги версиясини ўз манфаати учун фойдаланиш деб атади, зеро Вашингтон ҳеч қандай далил тақдим этмаган.

Хитойнинг Ухань шаҳридан тарқалган коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча мамлакатларини қамраб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус юқтириб олганлар сони 3,5 миллионга етган, 240 мингга яқин киши вафот этган.

Энг кўп касалланганлар АҚШда қайд этилган. У ерда бир миллиондан ортиқ киши COVID-19 билан касалланган. Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 70 мингга яқин киши ушбу касаллик қурбони бўлган.

393
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1219)

АҚШ Россия жўнатган 45 та ИВЛ аппаратини йўқ қилди

17
АҚШ Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги баҳорда Россиядан қабул қилинган 45 та “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини йўқ қилди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги баҳорда Россиядан қабул қилинган 45 та “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини йўқ қилди, деди Buzfeed.

Бу вақт давомида улардан умуман фойдаланилмади. Таъкидлашича, бунга айрим сабаблар бўлган: Россия ва АҚШларининг электр тармоқларидаги кучланишдаги фарқ (қурилмаларни улаш учун махсус адаптерлар керак бўлган), Россия шифохоналарида бундай қурилмаларнинг ёниши оқибатида чиққан ёнғинлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчи компанияга нисбатан қўлланилган санкциялар.

ИВЛ мосламалари зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича барча қоидаларга мувофиқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тавсияларга риоя қилган ҳолда утилизация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ан-124 “Руслан” ҳарбий-транспорт самолёти АҚШга гуманитар ёрдам етказиб берганди. Самолёт бортида ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари, респираторлар, кўзойнаклар, маскалар ва дезинфекцияловчи воситалар бўлган.

9 ва 12 майда “Авента-М” ИВЛдан фойдаланилган Москва ва Санкт-Петербургдаги касалхоналарда ёнғин юз берди, бунинг оқибатида етти бемор вафот этди.

Ҳодисадан кейин Росздравнадзор тергов давомида улардан фойдаланишни тўхтатганди.

17

Россияда рекорд даражада COVID-19 билан касалланиш қайд этилди

20
Россияда бир кунда 16 319 кишида вирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошиб кетди.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўтган кун давомида Россияда 16 319 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланган буён рекорд даражада касалланишдир.  

Энг кўп касалланиш Москва (4999), Санкт-Петербург (693) ва Москва вилоятида (426) қайд этилган.

Шу тариқа Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1,4 миллиондан ошган. Шулардан 1 085 608 нафари тузалиб кетган. 24 635 киши вирус қурбонига айланган.

Worldometers маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 40,7 миллиондан зиёд киши янги коронавирус билан касалланган. Қурбонлар сони 1,1 миллиондан ошган. Энг кўп касалланиш АҚШ (8,4 млн), Ҳиндистон (7,5 млн), Бразилия (5,2 млн), Россия (1,4 млн) ва Испания (1 млн) ва Аргентинада (1 млн) қайд этилган.

20
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1219)

Ўзбекистонда нечта дам олиш куни бор?

0
(Янгиланган 16:41 20.10.2020)
2021 йилда Ўзбекистонда нечта расмий, нечта қўшимча дам олиш кунлари бўлади? Қайси кунлар учун маош тўланмайди, батафсил байрамлар ҳақидаги инфографикамизда танишинг.
© Sputnik

Келгуси 2021 йилда Ўзбекистонда 9та расмий ва 2та қўшимча дам олиш кунлари бўлади. 

Расмий дам олиш кунлари бу - Янги йил, Халқаро хотин-қизлар куни,  Наврўз, Хотира куни, Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит, Мустақиллик куни, Устоз ва мураббийлар куни ҳамда Конституция куни ҳисобланади. Қўшимча дам олиш кунлари эса 2,3 сентябр ҳисобланади.

Ўзбекистон Меҳнат кодексида белгиланишига кўра, расмий дам олиш кунлари учун иш берувчи томонидан тўлиқ иш ҳақи тўланади. Қўшимча дам олиш кунлари учун эса бюджет ташкилотлари меҳнат таътилини қисқартириш орқали қолган ташкилотлар эса ходимлар билан келишган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

0