Туркия даволанишни режалаштирган ўзбекистонликлар учун чегарасини очмоқда

© pixabayПассажиры в аэропорту
Пассажиры в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бемор ва унга ҳамроҳ бўлган шахслар COVID-19га тест топширишлари керак. Агар бу тестлар ўз мамлакатларида мавжуд бўлса, унда тест сафардан 48 соат олдин топширилиши керак.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Туркия тиббий муассасаларда даволаниш учун мамлакатга ташриф буюраётган ўзбекистонликлар учун чегараларини очмоқда, деб хабар беради Daily Sabah.

“20 майдан бошлаб Туркия 31 давлат, шу жумладан, Россия, Қозоғистон, Грузия, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистонга, шунингдек, Европа ва Яқин Шарқнинг бир қатор давлатлари фуқаролари киришига расман рухсат беради. Шу билан бирга, саёҳатларга пляж таътили эмас, балки соғломлаштириш таътили киради", - дейилади хабарда.

Города мира. Рим - Sputnik Ўзбекистон
Италия чегараларини 3 июндан очади

Беморлар фойдаланиши мумкин бўлган хизматлар рўйхатига қуйидагилар киради: ортопедия, травматология, умумий жарроҳлик, болалар жарроҳлиги, урология, кўз касалликлари, кардиология, онкология, нейрохирургия, гематология, репродуктив терапия, органлар ва суяк илиги трансплантацияси.

Тиббий сайёҳлар мамлакатга кўпи билан икки киши ҳамроҳлигида киритилиши мумкин. Бемор ва унга ҳамроҳ бўлган шахслар COVID-19га тест топширишлари керак. Агар бу тестлар ўз мамлакатларида мавжуд бўлса, унда тест сафардан 48 соат олдин топширилиши керак. Туркияга кираётганда коронавирус тести таҳлили манфий тўғрисида сертификат бўлиши керак ёки Туркияга кирганда пуллик тест топшириш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида халқаро юк ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритган эди. Чет эллик ҳайдовчилар 14 кунлик карантин даврини кутмасдан, мамлакатдан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиш шарти билан Туркияга киришлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0