Ҳабиб доғистонликларни тоқатли ва интизомли бўлишга чақирди - видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровХабиб Нурмагомедов
Хабиб Нурмагомедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Доғистондаги оғир эпидемиологик вазият туфайли Ҳабиб ўз ватандошларини шифокорларга қулоқ солишга, ўз-ўзини яккалаш тартибига риоя қилишга ва ҳайит намозини ўйда ўқишга чақирган.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Доғистонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият жуда оғир бўлгани сабабли, машҳур яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов ўз инстаграмида мурожаат билан чиқди.  

Унда Ҳабиб Доғистондаги оғир вазият ва айни дамда оғир аҳволда даволанаётган отаси ҳақида айтиб берган ҳамда ватандошларини ўз-ўзини яккалаш тартибига риоя қилишга чақирган. 

"Бизда Доғистонда вазият жуда оғир, ачинарли. Жуда кўп одам касал бўлган, касалхоналар тўлиб кетган, вафот этганлар жуда кўп. Биз ҳозир ўз характеримизни ва ўз интизомимизни кўрсатишимиз керак. Биз ушбу вирусни фақат биргаликда енгишимиз мумкин.

Биз ҳозир шифокорларга қулоқ солишимиз керак. Улар вазиятни яхшироқ тушунади. Улар бизнинг касал бўлишимизни истамайди. Чунки касалхоналарда жой йўқ. У ерда ускуна ва дори-дармон етишмайди.

Нафақат Доғистон ёки Россия, ушбу касаллик барча учун кутилмаганда келди. 3-4 ой олдин бутун дунёда миллиардлаб одамлар уйида ўтиришига ҳеч ким ишонмас эди. Бу касалликни фақат ўз-ўзини яккалаш билан енгиш мумкин.

Президент РФ В. Путин провел онлайн-встречу с участниками всероссийской акции МыВместе - Sputnik Ўзбекистон
Путин коронавирус бўйича Доғистондаги оғир вазиятга изоҳ берди

Бу касалликни енгган 10дан ортиқ мамлкатлар бор. Улар фақат бирлашган ҳолда, шифокорларга қулоқ солиб уни енгишга муваффақ бўлишди. Шифокорлар биздан кўра кўпроқ билишади, вазиятни яхшироқ тушунади.

Бизда ҳам бошида ҳеч ким ишонмаган эди, баъзилар ҳатто "буни ҳукумат ўз манфаати йўлида ўйлаб топган" қабилидаги гапларни ўйлаб чиқаришарди. Энди бўлса вазият ачинарли. Менинг энг яқин кишиларим орасида 20 дан ортиқ одам оғир касал бўлди. Яқин кишиларимнинг ота-оналари орасида бир неча киши вафот этди. Катта ёшили кишиларда бу касаллик жуда оғир кечар экан. Ота-оналарингиз, боболарингиз, болаларингиз ҳақида ўйланг. Шифокорларга қулоқ солинг.

Эрта индин бизда муқаддас Рўза ҳайит келади. Аслида биз бу байрамни бир йил кутдик, лекин ҳозирги вазиятда биз ўзимизнинг, катта ёшли яқин кишиларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишимиз керак. Шуни учун уқимишли кишилар гапига қулоқ солинг. Шифокорлар тавсиясига риоя қилинг. Меҳмонга борманг, уйингизда меҳмон қабул қилманг. Оллоҳ бизга ёрдам берсин. 

Шу ўринда отам ҳақида ҳам икки оғиз айтмоқчиман. Ҳозир унинг аҳволи жуда оғир. Ўтган йил биз унинг юрагида жарроҳлик операцияси ўтказган эдик. Вирус таъсири остида вазият янада оғирлашган. Ҳозир унинг юрагида яна қайтадан жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Хуллас ҳозир унинг аҳволи жуда оғир. Худодан уни қайтаришини сўраб қоламиз.

Шифокорлар ва исломни яхши тушунадиган кишилар гапига қулоқ солишни, ушбу байрамни уйда ўтказишни, байрам намозини ҳам уйда ўқишни яна бир бор барчангиздан сўраб қоламан. Келинг барчага, доғистонликларнинг машҳур мардлигини, характерини, тоқатлилилигини ҳамда интизомини кўрсатайлик", - деди Нурмагомедов. 

Ҳаммангизни кириб келаётган муқаддас байрам билан табриклайман. Сизларга мени қўллаб-қувватлаб турганинингиз учун катта раҳмат. 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

🤲

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Янгиликлар лентаси
0