Киев ўзини ёввойилардек тутмоқда - Россиянинг ЮНЕСКОдаги вакили 

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГорода мира. Киев
Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг ЮНЕСКОдаги вакили Украина ҳукуматининг рус маданий муассасаларига нисбатан киритган санкцияларини кескин қоралади.

ТОШКЕНТ, 19 май - Sputnik. Россиянинг ЮНЕСКОдаги вакили Александр Кузнецов Украина ҳукуматининг рус маданий муассасаларига нисбатан киритган санкцияларини кескин қоралади. 

- Одамлар ўз-ўзини яккалашга мажбур бўлган пандемия шароитидиа ЮНЕСКО рақамли технологиялар ёрдамида инсоният учун дунё маданий бойликлари билан танишиш учун тобора кенгроқ имконият яратишга ҳаракат қилаётган бир вақтда Киевнинг ушбу ҳаракати "симфоник мусиқа концертига тўқмоқ билан келган ёввойига ўхшайди", - деди Кузнецов РИА Новости мухбирига. 

Эслатиб ўтамиз, Украина ўтган ҳафтада Россиянинг бир қатор илмий ва маданий муассасаларига нисбатан санкциялар киритган эди. Улар орасида Рус география жамияти, Эрмитаж, Пушкин номли Давлат Санъат музейи, Археология институти, Ломоносов номидаги МДУ ва бошқалар бор. 

Шу билан бирга Россия вакили ЮНЕСКО томонидан Украина томонидан Украинада халқаро ҳуқуқининг асосий принципларига, хусусан 1972 йилда қабул қилинган Конвенция талаблари бузилишига нисбатан ҳам ҳеч қандай чора кўрмаётганини айтиб ўтди. Александр Кузнецов сўзларига кўра бу борада ташкилот "икки ёқлама сиёсат"га йўл қўймоқда. ЮНЕСКО сиёсий ташклот бўлмасада сиёсий сабабларга кўра Қримдаги маданият объектларини ҳимоя қилишдан бош тортмоқда. 

 

Янгиликлар лентаси
0