Рыба

Қозоғистонда сув босган ҳудудда хавфли балиқ топилди

2874
Мақтаарал туманида балиқ ови тақиқланган. Балиқнинг ички органларида бактерияларнинг бир нечта турлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида оқова сувлардаги балиқлар истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария назорати ва назорати қўмитасида маълум қилинди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Ўзбекистондаги Сардоба сув омборининг тўғони бузилганидан сўнг Мақтарал тумани ҳудудига балиқ қуйилди. Балиқ намуналари 12 май куни ветеринария лабораториясига юборилди.

"Биз экспертиза натижаларини олдик. Маълумотларга кўра, ҳаммага огоҳлантирамиз: сув босган жойларда балиқ овламанг. Балиқ овлаш фактини кузатиб борамиз, бундай ҳолатлар бўлмаслиги зарур", - деди вилоят инспекциясининг балиқчилик бошқармаси бошлиғи Шакен Боранбай.

Вилоят ҳудудий инспекцияси оқава сувлардаги балиқларни йўқ қилишни бошлади.

Бундан аввал Атираудан Мақтаарал туманига 12 миллион танга (29 минг доллар) қийматидаги 20 тонна балиқ ва бошқа гуманитар ёрдам юборилган эди.

2874
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

118
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

118

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

255
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

255

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0