Штаб-квартира Министерства обороны США

Дунёда яна бир COVID-19 тарқалиши хавфи мавжуд - Пентагон

606
(Янгиланган 15:33 20.05.2020)
АҚШ Мудофаа вазирлиги самарали вакцина яратилмагани туфайли дунёда яна бир COVID-19 тарқалиш хавфи мавжуд деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги дунёда яна бир COVID-19 тарқалиш хавфи мавжуд деб ҳисоблайди, чунки касалликка қарши самарали вакцина фақат 2021 йилнинг ёзида пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Task & Purpose нашри идоранинг ички ҳужжатига асосан. РИА Новости хабарига асосан.

"Ҳозир диққатимизни ўта муҳим миссияларни давом эттиришга, агар кейинчалик шу йилда COVID-19нинг тарқалиши юз берса, фаолият кўламини кенгайтириш ва зарур тайёргарликка йўналтиришимиз керак", -  дейилган Пентагон раҳбари Марк Эспер учун унинг ёрдамчиси томонидан тайёрланган материалда.

Нашр ёзишича, идора вакилининг сўзларига кўра, ҳужжат аллақачон эскирган, аммо қўшимча маълумот беришдан бош тортган. Бундан ташқари, департаментдаги ОАВ манбаси таъкидлашича, маълумотнома расмий равишда нашр этилмаган, ҳали ўзгартирилиши мумкин.

Бундан аввал Дональд Трамп коронавирус вакцинасини яратиш борасидаги ишлар "жуда яхши" кетаётганини айтганди: АҚШ ҳукумати препаратни йил охирида ёки ундан олдин олишни кутмоқда. Қўшма Штатлардаги COVID-19га қарши дори ҳарбийлар томонидан ташилади.

БССТ маълумотларига кўра, камида 4,6 миллион киши коронавирус билан касалланди, 318 мингга яқин киши вафот этди.

 

606
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (883)

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

118
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

118

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

255
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

255

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0