Врач и пациенты в отделении реанимации и интенсивной терапии

Собянин Москвада коронавирусдан вафот этиш ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди

298
(Янгиланган 17:16 20.05.2020)
Москвада 1700 нафар бемор узоқ вақт давомида оғир аҳволда қолмоқда, май ойида улар орасида ўлимлар сони ошиши мумин, деди Сергей Собянин.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Москвада COVID-19дан вафот этиш ҳолатлари май ойида апрелга қараганда кўпроқ бўлади. Бу ҳақида пойтахт мэри Сергей Собянин коронавирус бўйича координацион кенгаш мажлисида хабар қилди.  

Мэр айтишига қараганда айни дамда оғир ва ўта оғир аҳволдаги касаллар сони 1700 кишини ташкил қилади ва бир неча ҳафтадан буён бу рақам камайиши кузатилаётгани йўқ. 

"Бу кунлик кўрсатгич эмас, бир неча ҳафталик ўртача кўрсатгич ва у камаймаяпти. Нега? Чунки шифокорлар ҳар бир ҳаёт учун охиргача курашмоқда. Оғир касаллар стационар ва жонлантириш бўлимларида бир 2-3 ҳафталаб даволанишмоқда", - деди Собянин. 

Эслатиб ўтамиз, корноавирусга қарши кенгашнинг бугун бўлиб ўтган мажлисида бош вазир Михаил Мишустин Россия тиббиёт тизими босимнинг юқор нуқтасидан ўта бошлаганини ва шифохоналар юкламаси секин аста камаяётганини маълум қилган эди. 

 

298

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

120
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

120

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

258
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

258

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0