Лук на рынке

Хитойлик қиз собиқ йигитидан бир тонна пиёз юбориб ўч олди

882
(Янгиланган 21:50 20.05.2020)
Хитойнинг Шаньдун провинциясида истиқомат қилувчи қиз собиқ йигитидан қасос олиш мақсадида унинг уйига бир тонна пиёз жўнатди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Хитойнинг Шаньдун провинциясида истиқомат қилувчи қиз собиқ йигитидан ўч олишга қарор қилди. РИА Новости хабарига асосан. 

"Синьцзин бао" газетасининг ёзишича, Чжао исмли қиз интернетда бир тонна пиёз сотиб олди ва собиқ йигитининг манзилини кўрсатади. Қиз пиёзни тўғри унинг уйи эшиги остига ташлаб кетиш ва қайтариб олмасликни сўрайди. Қиз жўнатмага "Мени ташлаб кетганингдан кейин уч кун йиғладим, энди сен йиғлайсан" деб ёзилган қоғозни ёпиштиради.

Йигит ўзи эса, улар қиз билан орани очиқ қилганига бир йил бўлди, аммо пиёз уни йиғлатмади, аксинча фойда келтирди, чунки у пиёзни тезда бир минг юанга (140 доллар) сотиб юборди.

Йигитнинг таъзирини бериш йўли фақат курьерга жуда катта ноқулайликлар келтирди, чунки у пиёз солинган қопларни бир неча соат давомида юк машинасидан тушириб, ичкарига ташиди.

Шунингдек, қўшнилар ҳам норози бўлишди, чунки бутун уй-жой мажмуаси пиёз ҳидига тўлди.

882

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ибодат учун очилди

114
Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири саналади. У коронавирус туфайли 70 кун олдин ёпилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Коронавирус туфайли ёпилган Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди 70 кундан сўнг ибодат учун ўз эшикларини очди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар қилмоқда.

“Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди бугун тонгда коронавирус туфайли 70 кун ёпилгандан сўнг очилди”, - дейилган хабарда.

Масжид директори Умар ал-Кисвани масжид Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига амал қилган ҳолда очилганини маълум қилган.

Ал-Ақсо масжиди мўмин-мусулмонлар учун Макка ва Мадина шаҳарларидаги Масжидул Ҳаромлардан кейинги учинчи улуғ қадамжо ҳисобланади.

114

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

249
(Янгиланган 15:28 31.05.2020)
АҚШ президенти “Катта еттилик”ни “мамлакатларнинг жуда эскирган гуруҳи” деб атаган ва учрашувга яна тўртта давлатни таклиф қилиб, унинг форматини кенгайтирмоқчи эканини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп G7 саммитини июндан сентябрга қолдиришга қарор қилгани ва унга Россияни таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилди.

“Мен уни  қолдиряпман, чунки G7 дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда тақдим этаётганини ҳис этмаяпман. Бу жуда эскирган мамлакатлар гуруҳи”, - деган Трамп.

У саммитга яна тўрт мамлакатни таклиф этмоқчи эканини қўшимча қилган: Россия, Австралия, Ҳиндистон ва Жанубий Кореяни.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича директори Алисса Фараҳнинг сўзларига кўра, саммитнинг кенгайтирилган таркиби Хитой билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишга имкон беради.

G7 саммитини 10-12 июнь кунлари ўтказиш режалаштирилган эди. Кейинчалик июнь охирида бўлиб ўтиши айтилган эди. 

249

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0