Пограничники на службе

Тожик-қирғиз чегарасида отишма рўй берди

640
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида навбатдаги қисқа отишма содир бўлди. Жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Бугун, 24 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қирғиз томонининг хабарига кўра, чегарачилар Баткент вилояти ҳудудида Тожикистоннинг Ворух қишлоғи аҳолисининг мол боқишга бўлган уринишини олдини олишган.

“Соат 11:40 да Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида қисқа отишма содир бўлди. Қирғизистон чегарачилари томонидан жабрланганлар йўқ”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, соат 12:20 да воқеа жойига етиб келган икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган. Ҳозир қирғиз-тожик чегарасининг ушбу ҳудудида вазият барқарор. Томонлар ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тожик томонининг ҳодиса билан боғлиқ баёноти ҳозирча эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни ҳам тожик-қирғиз чегарасида можаро юз берган эди. Натижада Қирғизистон Тожикистон элчисига, Тожикистон эса Қирғизистон элчисига протест нотасини топширган эди.

640
Президент США Дональд Трамп в Овальном кабинете Белого дома

Дональд Трампга заҳарли модда жўнатишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

8
Аввалроқ CNN телеканали ўз манбасига таянган ҳолда Америка етакчисига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Канада ва АҚШ чегарасида АҚШ президенти Дональд Трампга рицин заҳарли моддаси солинган мактуб жўнатишда гумон қилинган шахс ушланди. Бу ҳақда NBC телеканали манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Аввалроқ мактуб Канададан жўнатилгани маълум қилинган эди.   

CNN телеканали, ўз навбатида, АҚШга киришга уринган ва заҳар жўнатишда гумон қилинишда аёл киши қўлга олинганини хабар қилмоқда. Аниқлик киритилишича, у қуролланган бўлган.

Бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

19 сентябрь куни CNN телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда Америка етакчисига заҳарли модда солинган мактуб жўнатилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Мактуб ичида ўта хавфли рицин моддаси бўлган. Кейинроқ ФҚБ заҳарли жўнатма ушлаб қолинганини тасдиқлаган.   

8
Теглар:
Дональд Трамп, АҚШ
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Бир нечта мамлакат фуқаролари учун Россияга кириш тақиқи бекор қилинди

138
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Тегишли қарорга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чекди.

Юқорида кўрсатилган давлатлар фуқаролари Россияга ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин, россияликлар, ўз навбатида, ушбу мамлакатларга парвоз қилишлари мумкин.

Россия ҳукумати сайтида ёзилишича, рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Самолётлар Нур-Султон (Қозоғистон), Бишкек (Қирғизистон), Минск (Беларусь) шаҳарларига парвоз қилади.

Жанубий Корея билан авиақатнов эса 27 сентябрдан қайта тикланади.

Шунингдек, Россия халқаро авиақатновлар тикланиши муносабати билан чет элдан фуқароларини чартер рейсларда олиб келиш дастурини тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Корея билан мунтазам авиақатновларни тиклашга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

138
Теглар:
авиапарвозлар, коронавирус, Жанубий Корея, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь, Россия