Сотрудник в лаборатории

Россияда COVID-19га қарши самарали дори пайдо бўлди

1599
(Янгиланган 18:14 24.05.2020)
“Авифавир” деб номланган дорининг биринчи партияси касалхоналарга жўнатилган ва у ўзининг самарадорлигини кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия олимлари коронавирус билан касалланганларни даволаш учун дори ишлаб чиқиб, уни синовдан ўтказишди. Бу ҳақда “Вести” хабар қилмоқда.

“Авифавир” деб номланган дорининг биринчи партияси касалхоналарга жўнатилган ва у ўзининг самарадорлигини кўрсатган.

Таъкидланишича, ушбу дори тавсия қилинган COVID-19 беморлари икки марта тезроқ тузалиб кетган.

“Ушбу дори касаллик енгил даражада кечаётган вақтда “тутган” беморларимизда жуда самарали. Пневмания аломатлари ва ўлчами кичрайиб, ортга қайтади”, - дейди Россия президенти ишлари бошқармаси Марказий клиник шифохонасининг кардиологи Никита Ломакин.

Даволаниб чиққан бемор Ольга Сорокина ўз кечинмалари билан ўртоқлашган. У ушбу дори тайинланган биринчи беморлардан бири бўлган.

Аёл 40 даража ҳарорат ва ўпка яллиғланиши билан касалхонага ётқизилган. Унинг сўзларига кўра, унга биринчи кундан “Авифавир” беришни бошлашган, учинчи куниёқ у ўзини яхши ҳис қила бошлаган.

Ушбу дорини ичганларнинг бешинчи куни COVID-19га топширган тести манфий чиққан. Дорининг клиник тадқиқотлари икки ҳафтадан сўнг якунланиши айтилмоқда.

Шу тариқа, Россия дунёда COVID-19га қарши самарали дори ишлаб чиқарган уч давлатдан бири бўлади. Бугунги кунга қадар Япония (“Фавипиравир” дориси, аммо уни топиш қийин) ва АҚШ (“Ремдизивир”, дори касаллик давомийлигини 15 кундан 11 кунга камайтиради) самарали дори ишлаб чиқарган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 5,3 миллиондан ошиб кетган. 342 мингга яқин киши ушбу вирус қурбони бўлган. 2,1 миллиондан зиёд киши эса тузалиб кетган.

1599

Букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди

137
(Янгиланган 23:25 21.09.2020)
Австралияда букри кит тимсоҳларга тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг у очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.

Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.

Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.

"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.

Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.

137
Вакцина против новой коронавирусной инфекции впервые в мире зарегистрирована в России 11 августа

ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди

801
(Янгиланган 17:04 21.09.2020)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россияга коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун миннатдорчилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги штаммига қарши ишлаб чиқилган вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клуге маълум қилди.

ЖССТ вакили Россияда яратилган вакцина хавфсизлиги ва самарадорлигига эътиборни қаратди.

“Мен Россияга хавфсиз ва самарали вакцинани яратиш бўйича ажойиб ҳаракатлар учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди Клюге.

Россия шу йилнинг январь ойида коронавирусга қарши вакцинани ихтиро қилишга киришди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида дунёдаги биринчи COVID-19  вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

Мутахассислар тадқиқот натижаларига кўра, вакцинани хавфсиз деб тан олишди ва у коронавирусга қарши иммунитетни шакллантиришга имкон беришини таъкидлашди.

ЖССТ бошидан Россиянинг коронавирус вакцинасига қизиқиш билдирган. Сентябрь ойининг бошларида машҳур тиббиёт журнали The Lancet Россия “Спутник V” вакцинаси клиник синовларининг икки босқич натижаларини эълон қилди.

801
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси