МДҲ, ШҲТ ва КХШТ орасида уч томонлама ҳамкорликнинг асоси яратилмоқда

© AP PhotoФлаги стран-участниц ШОС
Флаги стран-участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ШҲТ ва МДҲ билан икки ва уч томонлама ҳамкорликни ривожлантиради.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдидлар ошиб бормоқда, деди КХШТ бош котиби Станислав Зась ушбу ташкилотнинг ташқи ишлар вазирлари кенгашининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилишидан кейин.

Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Совета глав государств – членов ШОС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Путин ШҲТ саммитини кузга кўчирди

Унинг сўзларига кўра, бу "бўёқларни қандайдир сунъий тўқлаштирилиши ёки қадр-қимматларни кескинлаштириш эмас" - "ҳақиқат шундай аччиқдир" ва бу ҳам ҳисобга олиниши керак.

Бундай вазиятда КХШТ аъзолари хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришлари керак - Зась таъкидлаганидек, бундай фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирди.

КХШТ бош котиби сўнгги йилларда катта ишлар амалга оширилганини ва МДҲ билан  ҳарбий соҳада ва ШҲТ билан терроризмга қарши курашда амалий ҳамкорлик ташкил этилганини эслатди, деб ёзади Sputnik Беларус.

"Биз ўтган йилдан бундай уч томонлама ҳамкорликнинг асосини яратишни бошладик. Икки томонлама ҳамда уч томонлама ҳамкорликни ҳам ривожлантириб олдинга ҳаракатланишимиз керак, - деди Станислав Зась. Ва биз МДҲ ва ШҲТнинг юқори мартабали мулозимлари бу каби ҳамкорликни барча ташкилотларимиз учун афзаллилигини тушунаётганидан мамнунмиз. Бу келгуси олдинга ҳаракат учун ажралмас шартдир".

Тўлиқ шарҳни аудиофайлда тингланг.

Зась: угрозы странам ОДКБ — реальность, а не "сгущение красок"
Янгиликлар лентаси
0