Трамп ижтимоий тармоқларга қарши қаратилган қарорни имзоламоқчи

107
АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иш фаолиятига оид қарорни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico газетаси Оқ уй вакили Кайле Маккинани баёнотига асосан хабар қилди.

Пайшанба куни АҚШ президенти ҳужжатни имзолаши кутилмоқда. Имзолашга тайёрланаётган қарор бйўича қўшимча маълумот ҳозирча очиқланмаяпти.

Куни кеча Трамп консерваторларнинг овозларини ўчиришда давом этса, ижтимоий тармоқларни қатъий равишда тартибга солиш ёки бутунлай "ўчириб қўйиш" билан таҳдид қилди.

Трамп сайловларда почта орқали овоз бериш жараёнини кескин қоралаб, “Бюллетенлар почта орқали тарқатилиши фирибгарликка йўл очади. Бошқача бўлиши мумкин эмас! Почта қутилари талон-торож қилинади ва сайлов бюллетенлари қалбакилаштирилади”, - деб ёзди.

Twitter Трампнинг бу постини ишончли эмас деб қайд этди ва унинг остига махсус белги қўйди. 

Трампнинг Twitter'ни президентлик сайловларига аралашаётганликда айблади.

107

Ғалаба паради иштирокчилари COVID-19 билан касалланмади

106
Таъкидланишича, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эршишига муваффақ бўлинган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришишга муваффақ бўлинган.

У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиш боришганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 24 июнь куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирларни бошқа муддатга қолдиришга тўғри келган эди. Қизил майдонда бўлиб ўтган маросимда жами 225 та ҳарбий техника, 13 та давлатдан 14 минг аскар ва зобитлар иштирок этди. Россия пойтахти узра парад сафида 55 самолёт ва 20 вертолёт учиб ўтди.

106
Теглар:
коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари якунланди

1304
Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади”, - деди Сеченов университетининг трансляцион тиббиёт и биотехнология институти директори Вадим Тарасов.

Аниқлик киритилишича, кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига чоршанба, 15 июль, иккинчи гуруҳига 20 июль куни жавоб берилади. Бироқ улар тиббий кузатув остида бўлишда давом этадилар, чунки шифокорлар уларнинг иммунитетига баҳо беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг якуний синов босқичи бошлангани хабар қилинган эди.

1304
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

8
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

8
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё