Арманистон бош вазири ва унинг бутун оиласи коронавирус юқтириб олди

© Sputnik / Aram NersesyanКандидат в премьер-министры Армении Никол Пашинян в Национальном Собрании Армении (8 мая 2018). Еревaн
Кандидат в премьер-министры Армении Никол Пашинян в Национальном Собрании Армении (8 мая 2018). Еревaн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг оила аъзолари коронавирус билан касаллангани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг бутун оиласи коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон нашри хабар қилмоқда.

“Кеча менинг коронавирус инфекциясига топширган тестим мусбат чиққани маълум бўлди. Менда ҳеч қандай аломат йўқ эди, лекин сафарга жўнаб кетишим боис тест топширишга қарор қилдим. Барча оила аъзоларимнинг тести мусбат чиққан”, - дея айтган у Facebookʼдаги жонли эфир чоғида.

Бош вазир қароргоҳдан туриб ишлашда давом этишини маълум қилган.

“Бу ерда менинг барча шароитларим, алоқа воситаларим бор. Имкони бўлганга қадар ишлайман”, - деган Пашинян.

Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистонда аниқланган коронавирус ҳолати 9,2 мингтадан ошган. 131 та ўлим ҳолати қайд этилган. 3,3 мингдан зиёд киши ушбу касалликликдан тузалиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0