Анжелина Жоли Бред Питт билан ажрашиш сабабини ошкор қилди

© Sputnik / Алексей Петров / Медиабанкка ўтишАнджелина Джоли и Бред Питт
Анджелина Джоли и Бред Питт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик актриса Анжелина Жоли актёр Бред Питт билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ажрашиш жараёнида журналистлар унинг сукут сақлашидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Америкалик актриса Анжелина Жоли актёр Бред Питт билан ажрашиш сабаби ҳақида гапирди.

Актриса Анжелина Жоли Оскар мукофоти маросимида. 26.02.2012 й. - Sputnik Ўзбекистон
Мафтункор Анжелина Жоли – 45 ёшда

"Мен у билан оиламнинг фаровонлиги учун ажрашдим. Бу тўғри қарор эди", деди Жоли Vogueга берган интервюсида. Актриса бу ерда фарзандларини назарда тутганини айтади.

Унинг сўзларига кўра, ажрашиш жараёнида журналистлар унинг сукут сақлашидан фойдаланишди, болалар эса оммавий ахборот воситаларида ўзлари ҳақида ёлғон маълумотларни ўқишди.

Актриса фарзандларига доимий равишда "ўз бошлари билан ўйлашлари" кераклигини эслатиб келади.

Жоли ва Питт 2016 йилда икки йиллик никоҳдан ва деярли ўн йиллик муносабатлардан кейин ажрашишди. Улар орасида олтита фарзанд бор, улардан учтаси асраб олинган.

Янгиликлар лентаси
0