Гурбангули Бердимуҳамедов Москвага Ғалаба парадига келишдан бош тортди

© УзА / Темур МамадаминовПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот давомида Туркманистон президенти Гурбангули Бердымуҳамедов Москвага ташрифни қолдириш учун муҳим сабабларни келтириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқотида 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига ташриф буюра олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда "Тукрманистон. Олтин аср" нашри хабар қилмоқда.

Президент РФ В. Путин на военном параде в честь 74-й годовщины Победы - Sputnik Ўзбекистон
Унутилган ўтмиш сабоқлари ва унинг оғир тўлови — Путин мақоласи

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Москвада ўтказиладиган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ташкиллаштириладиган умумий байрамда иштирок эта олмаслиги сабабларини тушунтирди.

Бунинг боиси 29 июнь куни туркман етакчиси 63 ёшга тўлади - яъни у Муҳаммад (с.а.в.) ёшига етади. Миллий анъаналарга кўра, бу санани оила, яқинлар ва қариндошлар, бутун халқ билан биргаликда нишонланади.

Пандемия туфайли Туркманистонда хориждан келадиган барча учун мажбурий 14 кунлик карантин жорий этилган. Демакки, Бердимуҳаммедов Москвага борадиган бўлса, икки ҳафта ўз-ўзини изоляциялашига тўғри келади ва муҳим санани оиласи билан биргаликда нишонлашдан воз кечишга тўғри келади.

Президент ўрнига Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига Туркманистондан мудофаа вазири генерал-майор Бегенч Гундогдыев бошчилигидаги делегация юборилади.

Янгиликлар лентаси
0