Флаг Соединенных Штатов Америки.

АҚШ чет эл фуқароларига бир қатор визалар беришни тўхтатди бу кимга таъсир қилади

203
Гап визаларнинг қуйидаги тоифалари ҳақида кетмоқда: H-1B, H-2B, H-4, L-1, шунингдек J-1. Оқ уйда таъкидлашларича, бу чора америкаликлар учун юз минглаб иш жойларини бўшатиш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп чет эллик мутахассислар ва уларнинг оилалари аъзоларига, шунингдек мавсумий ишчиларга меҳнат визаларини беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида фармонга имзо чекди. Ҳужжат Оқ уйнинг сайтида эълон қилинди.

Таъкидланишича, бу чора камида шу йил охиригача амал қилади.

Трамп маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, бу америкаликларга COVID-19 пандемиясидан кейин мамлакатнинг иқтисодий тикланишининг оғир даврида юз минглаб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида қилинган.

Гап қандай визалар ҳақида кетмоқда?

Ушбу қарор H-1B, H-2B, H-4, L-1 ва J-1 нинг баъзи визаларига нисбатан қўлланилади.

• H-1B - одатда технология соҳасидаги малакали чет эл ишчиларига берилади;

• Н-4 - Н-1В тоифасидаги виза эгаларининг турмуш ўртоқларига зарур;

• Н-2В - мавсумий ишчиларга берилади;

• L-1 - чет элда (бу ҳолатда АҚШда) филиали бўлган компаниялар раҳбарларига тааллуқли. Ушбу визалар тоифаси ҳақиқий иш жойи сақланган, фақат филиалини ўзгартирган ҳолда АҚШга кўчган топ-менежерларга берилади;

• J-1 - олимларга ва бошқа фан вакилларига берилади.

Н2В орқали киришга фақат озиқ-овқат саноатида ишлайдиган чет эл фуқароларига руҳсат берилади.

J ва L тоифалари визаларини олувчиларга келсак, уларга баъзи истиснолар қўлланиши мумкин.

Шу билан бирга, Оқ уй маъмурияти ушбу фармон АҚШда ҳозирда бўлиб турганларга тааллуқли эмаслигига ишонтиришга шошилди.

Аввалроқ, АҚШда иқтисодий таназзул даврида америкалик ишчиларни ҳимоя қилиш зарурияти билан боғлиқ равишда, грин-карталарни бериш ҳам тўхтатилган эди.

203
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Қозоғистон етти мамлакат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

92
2020 йил 17 августдан Қозоғистон босқичма-босқич халқаро парвозларни қайта тиклайди. Аввалига қозоғистонликлар еттита мамлакатга парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон босқичма-босқич қатор давлатларга, жумладан, Россияга халқаро парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат фуқаро авиацияси қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистонликлар 17 августдан Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилишлари мумкин.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида келтирилган мамлакатлар авиация ҳукумати билан биргаликда олдиндан мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласи ишлаб чиқилган. Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, Россияга парвозларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсатномаси талаб этилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рейслар амалдаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида амалга оширилади.

92

Германия ТИВ АҚШнинг “Шимолий оқим-2” бўйича таҳдидларига кескин жавоб қайтарди

253
Германия ташқи ишлар вазири энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қарори эканини урғулади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.

Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.

"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall  - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.

Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.

Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.

253
В чемодане был обнаружен труп

“Чемодан ичидан чиққан мурда”: 2 киши қўлга олинди

2
Ўтган ҳафтада Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. 2020 йил 08 август куни Қибрай туманида саёхат чемоданида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

2