Москвадаги Ғалаба парадида қайси давлатлар раҳбарлари иштирок этиши маълум бўлди

1188
(Янгиланган 16:49 23.06.2020)
Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парадда иштирок этиш учун Москвага 10дан ортиқ давлат раҳбарлари етиб келишади.

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Москвада эртага 24 июн куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадини томоша қилиш учун кўплаб нуфузли меҳмонлар таклиф этилган эди. Бугун Кремль маъмурияти кимлар ушбу тантаналарда иштирок этишини маълум қилди. 

Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига Беларус, Ўзбекистон, Босния ва Герцоговина, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Сербия, Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари иштирок этишади", - деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. 

Парадда шунингдек, МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович ҳамда КХШТ бош котиби Станислав Зась ҳам иштирок этиши алоҳида таъкидланди.

Собиқ Иттифоқ республикаларидан Арманистон, Украина, Латвия, Туркманистон, Литва, Эстония, Грузия Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган Парадга келмасликларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Россия ва МДҲ давлатларида Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги тантанали нишонланмоқда. Йил бошида дунёда тарқалган коронавирус пандемияси ушбу парадни 9 май куни ўтказишга халал берган эди. Шундан сўнг, Россия раҳбарияти Ғалаба парадини 24 июнга кўчирди.

1945 йилда айнан 24 июн куни Москвада Ғалаба паради бўлиб ўтган, унда энг илғор аскарлар иштирок этган эди. Бутун дунёга машҳур бўлган қуйидаги фотосурат айнан 1945 24 июн куни ўтказилган Ғалаба парадида суратга олинган.

© Sputnik / РИА Новости
Парад Победы 24 июня 1945 года
1188

Путин Россияда COVID-19 га қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

157
(Янгиланган 14:32 11.08.2020)
Дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина бугун эрталаб Россияда рўйхатга олинди. Россия ССВ у юқори самарали ва хавфсиз эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди.

“Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб дунёда биринчи янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди. Биламан, у етарли даражада самарали ишлайди, барқарор иммунитетни шакллантиради, такрорлайман, барча зарурий текширувлардан ўтди”, - деди у ҳукумат аъзолари билан йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб борганларга миннатдорчилик билдирган ва бу бутун дунё учун муҳим қадам эканини қайд этган.

Шунингдек, Россия етакчиси қизларидан бири коронавирусга қарши ушбу вакцина билан эмланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар марказида ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилиши кутилаётган хабар қилинган эди.

157
Боевики движения Талибан во время освобождения

Ашраф Ғани 400 нафар толибни озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди

36
Аввалроқ Кобул оғир жиноятлар учун маҳкум қилинган бир неча юз жангариларни озод қилишдан бош тортганди. Бу масалани ҳал қилиш учун Лоя жирға кенгаши бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”*нинг қолган 400 аъзосини озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда TOLO News  телеканали президент саройидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Шунингдек, Ғани қамоқдан афғон миллий хавфсизлик кучлари ходимларини озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Якшанба куни Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя жирғаси аъзолари 400 нафар маҳбус толибларни озод қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилди ва толиблар ва мамлакат ҳукуматини мамлакатдаги низо ва зўравонликларга барҳам бериш ва келишмовчиликларни музокаралар билан ҳал қилишга чақирди. Баёнотда яна таъкидланишича: Афғонистон халқи ва ҳукумати озод қилинган жангариларнинг фаолияти назорат қилиниши ва улар урушга қайтмасликларига ишончлари комил бўлиши зарур.

Озод қилинган 400 киши турли вақтлар давомида оғир жиноят учун маҳкум қилинган: улардан 156 нафари ўлим жазосига маҳкум қилинган, 105 нафари қотилликда айбланмоқда, 34 – қотилликка сабаб бўлган одам ўғирлашда, 51 – гиёҳванд моддаси контрабандаси, 44 нафари Афғонистон ва унинг иттифоқдошларининг қора рўйхатига киритилган, 6 нафари бошқа жиноятларда айбланмоқда, яна 4 нафарининг жинояти кўрсатилмаган.

Афғонлараро музокаралар бошланишидан олдин (Доҳада бўлиб ўтиши кутилмоқда) Афғонистон ҳукуматига “Толибон”* томонидан топширилган озод қилиниши керак бўлган кишилар рўйхатида жами 5 минг жангарининг исми келтирилганди. Ҳозирга қадар 4,6 минг маҳбус ва рўйхатдан ташқари яна 500 киши озодликка чиқарилган.

2020 йил февраль ойи охирида Қатарда АҚШ ва “Толибон”* радикал ҳаракати 18 йиллик урушдан сўнг тинфлик битимини имзолади. Битим чет эл қўшинларини 14 ой ичида Афғонистондан олиб чиқилиши ва асирлар билан алмашиш якунлангандан кейин афғонлараро мулоқот бошланишини назарда тутади.

Июль ойига келиб ушбу битим доирасида америка ҳарбийлари Афғонистондаги бешта базани тарк этди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео август ойи бошида Лоя жирғадан қамоқдаги толибларни озод қилиш қилишга ва бу билан афғонлараро музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олиб ташлашга чақирган эди.

* - Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

36

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

0
(Янгиланган 14:13 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

0
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    People attend a rally following the presidential election in Minsk, Belarus August 11, 2020. The opposition rejected official election results handing President Alexander Lukashenko a landslide re-election victory.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Police run to block protesters during a mass rally following presidential elections in Minsk, Belarus, Monday, Aug. 10, 2020. Thousands of people have protested in Belarus for a second straight night after official results from weekend elections gave an overwhelming victory to authoritarian President Alexander Lukashenko, extending his 26-year rule. A heavy police contingent blocked central squares and avenues, moving quickly to disperse protesters and detained dozens.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл