Американский длллар и юань

Хитой доллардан воз кечишга тайёргарлик кўрмоқда

1344
(Янгиланган 17:36 23.06.2020)
Долларга боғлиқлик сабабли Хитой АҚШ санкциялари олдида ҳимояси заиф, деб ҳисоблайди ХХР қимматли қоғозларни назорат қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фан Синхай.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Хитой АҚШ санкциялари туфайли доллар тўлов тизимидан эҳтимолий узилишга тайёргарлик кўриши лозим, деди Хитойнинг қимматли қоғозларни назорат қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фан Синхай.

Унинг фикрига кўра, АҚШ санкцияларни кучайтириш мақсадида Хитойга доллардан ҳисоб-китоб воситаси сифатида фойдаланишни тақиқлаши мумкин.

Синхайнинг сўзларига кўра, SWIFT банклараро тўлов тизими ва CHIPS телекоммуникация тизимидан фойдаланиш ҳақида гап кетмоқда.

"Биз (ўчириш учун - таҳр.) олдиндан тайёргарлик кўришимиз лозим, ҳақиқатдан, нафақат психологик жиҳатдан", -  деб таъкидлади Хитой қимматли қоғозларни назорат қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари.

Синхай таъкидлашича, долларга боғлиқлиги сабабли Хитой АҚШ санкциялари олдида ҳимояси заиф.

Бундан ташқари, келажакда АҚШ валютасининг қадрсизланиши эҳтимоли юқори, бугунги кунда мамлакатда чет элда молиявий бўлмаган инвестициялар шаклида қарийб 2 трлн долларга эга, дейди у.

“Агар хорижий активларимиз юанда бўлганида, унда бундай хавотирлар бўлмас эди (доллар қадрсизланиши борасида – таҳ.). <...> Юанни интернационализацияси - ташқи молиявий босимнинг ўрнини қоплаган бўлар эди”, - деб хулоса қилди мутахассис.

1344

Ғалаба паради иштирокчилари COVID-19 билан касалланмади

106
Таъкидланишича, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эршишига муваффақ бўлинган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришишга муваффақ бўлинган.

У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиш боришганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 24 июнь куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирларни бошқа муддатга қолдиришга тўғри келган эди. Қизил майдонда бўлиб ўтган маросимда жами 225 та ҳарбий техника, 13 та давлатдан 14 минг аскар ва зобитлар иштирок этди. Россия пойтахти узра парад сафида 55 самолёт ва 20 вертолёт учиб ўтди.

106
Теглар:
коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари якунланди

1302
Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади”, - деди Сеченов университетининг трансляцион тиббиёт и биотехнология институти директори Вадим Тарасов.

Аниқлик киритилишича, кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига чоршанба, 15 июль, иккинчи гуруҳига 20 июль куни жавоб берилади. Бироқ улар тиббий кузатув остида бўлишда давом этадилар, чунки шифокорлар уларнинг иммунитетига баҳо беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг якуний синов босқичи бошлангани хабар қилинган эди.

1302
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус

Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

7
Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

7
Теглар:
Бош прокуратура, суд, Сурхондарё