Самое маленькое в мире окаменелое яйцо динозавра

Японияда энг кичкина динозавр тухуми топилди

344
(Янгиланган 20:19 23.06.2020)
Японияда бир гуруҳ тадқиқотчилар дунёда энг кичкина тошқотган динозавр тухумини топдилар. Унинг узунлиги 4,5 сантиметр, эни 2 сантиметр.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Японияда бир гуруҳ тадқиқотчилар дунёда энг кичкина тошқотган динозавр тухумини топдилар. Бу ҳақда Япониянинг Цукуба университети сайтида хабар қилди.

Узунлиги 4,5 сантиметр ва эни 2 сантиметр бўлган чўзинчоқ тухум Япониянинг ғарбий қисмидаги Хёго префектураси Тамба шаҳри яқинида мезозой даври бўр даврининг қатламларида топилган ва унинг ёши тахминан 110 миллион йил.

Қазиш ва изланиш ишлари Цукуба университети, Хёго префектураси табиат ва инсон музейи ва Канаданинг Калгари университети олимлари билан биргаликда олиб борилди. Улар ноёб тухум йиртқич митти тероподларга - улкан тиранозаврларни ўз ичига олган икки оёқда ҳаракатланувчи калтакесак турига тегишли деб тахмин қилмоқда.

Тадқиқотчилар Тамбада тухумларнинг пўчоғи ва тошқотган қобиқ бўлакларининг зичлиги митти динозаврларининг уялари топилди, деб тахмин қилишмоқда.

Дунёдаги энг кичик митти динозавр тухумининг янги тури Himeoolithus murakamii номини олди.

2019 йил январ-март ойларида олиб борилган қазиш ишлари давомида олимлар ўша ҳудудда 4та тошқотган тухум ва 1300 га яқин бошқа топилмаларни - тухум қобиғи ва майда умуртқали скелетларни топдилар. Тамба минтақасида митти динозаврларнинг кўплаб турлари бўлган, бугунги кунда уларнинг тухумларининг олтита тури қазиб олинган ва олимлар уларни ўрганиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

344

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

315
Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Соат 12:00 да (маҳаллий вақт билан) Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ермошинанинг сўзларига кўра, соат 12:00 да сайловда овоз берганлар 54 фоизни ташкил этди ва бу сайловни бўлиб ўтган деб тан олишга имкон беради.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

315

Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

242
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

242

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

211
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

211