Япония АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришдан воз кечди

188
(Янгиланган 10:14 25.06.2020)
Япония ҳукумати ўз ҳудудида американинг иккита ер устида жойлашувчи Aegis Ashore мажмуасини ўрнатиш ҳақидаги қарорни 2017 йилда, Шимолий Корея учирган ракеталар кўплаб маротаба мамлакат устидан учиб ўтганида, қабул қилган эди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Япония АҚШнинг ер устида жойлашувчи Aegis Ashore - ракетага қарши мудофаа мажмуаларини жойлаштириш режасидан воз кечди, деб хабар берди Киодо агентлиги мудофаа вазири Таро Конога таянган ҳолда.

Сал олдин нархи, жойлаштириш муддатлари ва қатор техник муаммолар туфайли Aegis Ashoreдан воз кечиш нияти ҳақида хабар берилган эди.

Япония ҳукумати ўз ҳудудида американинг иккита ер устида жойлашувчи Aegis Ashore мажмуасини ўрнатиш ҳақидаги қарорни 2017 йилда, Шимолий Корея учирган ракеталар кўплаб маротаба мамлакат устидан учиб ўтганида, қабул қилган эди.

Бу мажмуаларни мамлакат шимоли-ғарбидаги Акита ва жануби-ғарбидаги Ямагути префектурасида жойлаштириш режалаштирилганди. Ушбу мажмуа шундай жойлашувдагина бутун Японияни мудофаа қилиши айтилганди.

Курил ороллари масаласида Ўзбекистон позицияси қандай? >>>

Ҳар бир ускуна баҳоси 100 миллиард иена (тахминан 890 миллион доллар)га баҳоланган, ун 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Россия Япониянинг бундай режалари минтақадаги стратегик стабиллик муҳитини яхшиламаслигини ва Токио билан тинчлик шартномаси масалалари бўйича музокаралар олиб борилганда, инобатга олинмай қолмаслиги ҳақида бир неча бор таъкидлаган.

188
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Қозоғистон етти мамлакат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

14
2020 йил 17 августдан Қозоғистон босқичма-босқич халқаро парвозларни қайта тиклайди. Аввалига қозоғистонликлар еттита мамлакатга парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон босқичма-босқич қатор давлатларга, жумладан, Россияга халқаро парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат фуқаро авиацияси қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистонликлар 17 августдан Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилишлари мумкин.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида келтирилган мамлакатлар авиация ҳукумати билан биргаликда олдиндан мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласи ишлаб чиқилган. Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, Россияга парвозларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсатномаси талаб этилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рейслар амалдаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида амалга оширилади.

14

Германия ТИВ АҚШнинг “Шимолий оқим-2” бўйича таҳдидларига кескин жавоб қайтарди

246
Германия ташқи ишлар вазири энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қарори эканини урғулади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.

Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.

"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall  - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.

Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.

Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.

246