Калифорнияда ҳам ўзига хос Ғалаба паради бўлиб ўтди

© sosnovoborsk.ruМемориал Советским воинам погибшим в 1941-1945
Мемориал Советским воинам погибшим в 1941-1945 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лос-Анжелесда ҳам Ғалабага бағишланган парад бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари совет автомобилларида шаҳар бўйлаб ўтишди ва Совет аскарлари ёдгорлигига гул қўйишди.

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. АҚШнинг қуёшли Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида ҳам 24 июн куни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган ўзига хос Ғалаба паради бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқ да Mash телеграм канали.

Тадбир Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган автомобиллар ишқибозлари - "СССР Garage" клуби вакиллари томонидан ташкил қилинган эди. Ҳар бир детали жилоланиб нур сочиш даражасигача тозаланган "Нива", "Жигули" ва УАЗ автомобиллари Ҳолливуд бульвари ва Беверли хиллз бўйлаб саф тортиб ўтишди. Йўналиш сўнгида парад иштирокчилари Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган Совет Иттифоқи жангчиларига бағишланган ёдгорликка гул қўйишди. 

Дастлаб ушбу тадбирни 9 май куни ўтказиш режалаштирилган эди, лекин пандемия ва АҚШдаги тартибсизликлар туфайли кейинга қолдирилган эди. 

Анъанага кўра, ҳар йили 9 май куни Лос-Анжелесда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари ушбу ёдгорлик ёнига тўпланишади. Ёдгорлик  шаҳарнинг рус имигрантлари яшайдиган ҳудуди марказидага паркда 2005 йилда ўрнатилган. Улкан мармар тошдан ясалган ёдгорликда турналар тасвири туширилган ва Расул Ҳамзатовнинг "Турналар" шеъридан мисра келтирилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0