Трамп: демократлардан кўра Россия билан ишлаш осонроқ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПрезидент Америки Дональд Трамп
Президент Америки Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Демократик партия вакиллари бироз телба, деди Дональд Трамп Висконсин штатидаги ҳарбий кемасозлик заводида сўзлаган нутқида.

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Демократлар билан ишлагандан кўра Россия, Хитой ва КХДР билан ишлаш осонроқ деди АҚШ президенти Дональд Трамп.

“Менинг бир дўстим, жуда ақлли киши... мендан сўради: “Қандай миллат билан ишлаш қийинроқ – Хитой ёки Россия? Балким Шимолий Корея? Мен унга: Ишлаш энг оғир бўлган миллат – бу АҚШ демократлари. Улар билан ишлаш ҳар қандай миллат билан ишлашдан кўра оғирроқ. Уларнинг ақли паст ва улар бироз телбароқ. Сизларнинг ишинглар меникига қарагандан анча осонроқ. Мен булар (демократлар) билан қандай кечинмаларни бошимдан ўтказганимни билмайсизлар ”, - деди АҚШ президенти кемасизлик заводи ишчиларига.

Fincantieri Marinette Marin  - дунёда энг йирик кемасизлик заводларидан бири бўлган Италиянинг Fincantieri корхонасининг АҚШдаги шўъбаси. Завод 1942 йилда АҚШ Иккинчи жаҳон урушига киришган вақтда қурилган.

Янгиликлар лентаси
0