Калининградлик "Золушка" ҳикояси - видео

992
(Янгиланган 15:36 26.06.2020)
Калинградда Ғалаба паради вақтида туфлиси тушиб қолишига қарамасдан қаторни бузмай қадам ташлашда давом этган ҳарбий аёлни муносиб тақдирлашди.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Калинградда 24 июн куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад вақтида кутилмаган ҳодиса содир бўлди.

Парадда иштирок этаётган ҳарбий фельдшер Ксения Кальчинскаянинг оёғидан туфлиси  тасодифан тушиб қолади. Лекин ҳарбий аёл гўёки ҳеч нарса бўлмагандай барча билан бир хил шахдам қадам ташлашда давом этади. Ксения шу тариқа 300 метр масофани босиб ўтади.  

Парадни кузатиб турган минглаб томошабинлар ҳам ҳеч нарса сезмай қолишади. Воқеага биринчи бўлиб интернет фойдаланувчилари эътибор беришади. Улар қаторда кетаётган қизларнинг бирининг оёғида туфлиси йўқлигини пайқаб қолишади ва шу заҳотиёқ унга Золушка деб ном беришади.

Воқеадан хабар топган Болтиқ флоти қўмондонлиги Ксениянинг ушбу жасоратини муносиб баҳолаб, унга фахрий ёрлиқ тоопширишди. Бир неча ОАВлар ушбу воқеа ҳақида репортаж тайёрлашди.

992

Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари якунланди

1216
Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади”, - деди Сеченов университетининг трансляцион тиббиёт и биотехнология институти директори Вадим Тарасов.

Аниқлик киритилишича, кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига чоршанба, 15 июль, иккинчи гуруҳига 20 июль куни жавоб берилади. Бироқ улар тиббий кузатув остида бўлишда давом этадилар, чунки шифокорлар уларнинг иммунитетига баҳо беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг якуний синов босқичи бошлангани хабар қилинган эди.

1216
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека.

Атамбаев касалхонадан тергов изоляторига ўтказилди

606
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, бир ҳафталик даволанишдан кейин шифокорларнинг консилиуми маҳбусни камерага қайтариш мумкин деган хулоса берди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва у касалхонага ётқизилган, аммо ҳозир у тергов ҳибсхонасига қайтарилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига асосан хабар қилди.

“Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар консилиуми ўтказилди, унда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасига ўтказишга қарор қилинди. Шифокорлар уни кузатишда давом этишмоқда”, - дейилган хабарда.

30 июн куни Атамбаевда пневмония аниқланди. У президент ва ҳукумат маъмурияти клиник касалхонага ётқизилди. COVID-19 учун ПЦР-тести салбий натижани кўрсатди. Касалхонага ётишдан бир кун олдин Атамбаев соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилган эди.

Алмазбек Атамбаев 2011 йил декабридан 2017 йил ноябригача Қирғизистон президенти бўлган.

2020 йил июн ойида у жиноятчи Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганликда айбланиб, 11 йил ва икки ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Давлат айблови собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилганди.

606
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

148
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

148
Теглар:
коронавирус, футбол