В столице Туркменистана открыли монумент велосипеду

Туркманистонда нега коронавирус йўқ - БМТ версияси

1311
(Янгиланган 19:05 26.06.2020)
Туркманистонда шу пайтга қадар биронта коронавирус инфекциясига чалинганлик ҳолати қайд этилмаган, БССТ гуруҳи эса мамлакатга июль ойи бошида ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Коронавирус инфекцияси Марказий Осиё мамлакатлари орасида фақатгина Туркманистонда қайд этилмаган. Бу нима билан боғлиқлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабарлар хизматида қайд этилган.

БМТнинг Туркманистондаги ваколатхонаси раҳбари Елена Панованинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукуматидан олинадиган маълумотларга мувофиқ, айни вақтга қадар COVID-19га чалинганлик ҳолатлари ҳақида хабар қилинмаган.

"Эҳтимол, сабаблардан бири, Туркманистон ҳукумати ўз вақтида сафарларга чекловларни жорий этиб, ўз чегараларини эрта ёпганлигидадир", - деди Панова.

Бундан ташқари, Туркманистонда аҳоли унчалик зич жойлашмаган, бир квадрат километрга 13 киши ва аҳоли жиҳатдан зич шаҳарлар ҳам йўқ.

Панованинг таъкидлашича, шу билан бирга БМТда Туркманистонда ҳозирлаб қўйилган диагностик комплектлар сони ҳақида ҳам расмий маълумот йўқлигини таъкидлади. Бундай комплектлар етарли миқдорда харид қилинган, дея ишонтираётган ҳукумат сўзларига таянишга тўғри келмоқда.

"Бизга маълум бўлишича, ҳукумат карантинга тушган ёки COVID-19 белгиларига ўхшаган аломатлар намоён бўлаётган одамларни тестдан ўтказмоқда", - деб қўшимча қилди аёл.

Бундан ташқари, қайд этилишича, БССТ гуруҳи Туркманистонга текширув учун июль ойи бошида келади. Гуруҳ ҳукумат билан бирга иш олиб боради ва тиббий муассасалар ҳамда турли даражадаги ташкилотларда бўлади.

Елена Панованинг айтишича, Туркманистонда оддий ҳаёт давом этмоқда, ҳеч қаер ёпилмаган.

"Ҳеч ким ниқоб таққани йўқ, чунки ҳукумат бунга кўрсатма бермаган, фақатгина касалхоналардаги тиббиёт ходимларининг барчаси ниқобда. Биз БМТда ижтимоий масофа сақланишини талаб қилмоқдамиз", - дея хотима қилди Туркманистондаги БМТ ваколатхонаси раҳбари.

1311
Автомобиль сотрудников Украинской полиции в Киеве.

Ўзбекистон фуқароси Киев банкида бомба порлатиш билан таҳдид қилмоқда - Герашенко

40
(Янгиланган 16:45 03.08.2020)
Украина полицияси Киевдаги "Леонардо бизнес-маркази банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахсини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқланди. РИА Новости хабарига асосан.

Киев "Леонардо" бизнес-марказида жойлашган банкда бомба портлатмоқчи бўлган шахс – Ўзбекистон фуқароси, деб маълум қилди Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилаётган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Сухроб Рахманович.

Айни вақтида музокара стратегияси ишлаб чиқилди ва “Бумеранг” махсус операция режаси бўйича иш олиб борилмоқда.

40
Последствия наводнения в Японии

Яқин юз йилда инсоният глобал сув тошқинига дуч келиши мумкин олимлар

53
Австралиялик олимлар яқин юз йил давомида Ерни глобал сув тошқини кутаётгани ҳақида огоҳлантирди. Осиёда Хитой, Бангладеш ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудлари зарар кўриши мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Австралия олимлари яқин 100 йилда дунё глобал фалокатга дуч келиши мумкин, бу ҳақда РИА ФАН Nature журналига асосан хабар қилди. Олимларнинг фикрига кўра, яқин юз йилда инсоният глобал сув тошқинига дуч келади. Бу фаол океан сатҳининг кўтарилиши билан боғланмоқда.

Биринчидан, олимларнинг фикрига кўра, тошқин денгиз сатҳидан 10 метр баландликда жойлашган ҳудудларга таҳдид солмоқда.

Шунингдек, сув тошқини хавф солиши мумкин бўлган жойлар кўрсатилган харита келтирилган: Америка Қўшма Штатларида 2100 йилга келиб Шимолий Каролина, Виржиния ва Мериленд штатлари ҳудудлари қисман сув остида қолиши мумкин, Европада - шимолий Германия ва Франция, Осиёда Хитой, Бангладеш ва Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудлари, Океания - Австралиянинг шимолий қисми зарар кўриши мумкин.

Олимлар Буюк Британияни сув сатҳининг кўтарилишининг "асосий қурбони" деб аташди.

53