Белый дом в Вашингтоне

Оқ уй Россиянинг Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари ўлимига алоқадорлигига шубҳа билдирди

210
Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинанининг сўзларига кўра, Америка разведкаси кунига мингларча турли маълумот тақдим этади ва улар қатъий равишда таҳлил қилинади.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. АҚШ разведкаси президент Дональд Трампга Россия гўёки толибларга Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилмаган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани маълум қилди.

“Гарчи Оқ уй одатда разведканинг гумон қилган маълумотлари ёки ички муҳокамаларга изоҳ бермасада, Федерал тергов бюроси директори, миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ва штаб бошлиғи тасдиқлашлари мумкинки, на президент, на вице-президент бу ҳақда хабардор қилинган”, - деди у.

Кейли Макинанининг сўзларига кўра, Америка разведкаси кунига мингларча турли маълумот тақдим этади ва улар қатъий равишда таҳлил қилинади.

Аввалроқ New York Times газетаси ўз манбасига таянган ҳолда Россия ҳарбий разведкаси гўёки толиблар билан боғлиқ жангариларга Афғонистондаги Америка аскарларига ҳужум қилиш эвавига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилган эди. Нашр ҳеч қандай далил келтирмаган.

Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги миш-мишларни фейк деб атади.

210
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

128
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

128
Сотрудница лаборатории проводит испытания вакцины от COVID-19 в центре Гамалеи

Россияда яна бир COVID-19 га қарши вакцина синовига рухсат берилди

102
Россияда коронавирусга қарши учинчи вакцинанинг клиник синовларига рухсат берилди. У Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, вакцина синовларида уч мингдан зиёд кўнгилли иштирок этади ва бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ келади.

Вакцинанинг клиник синовлари яқин кунларда Киров, Санкт-Петербург ва Новосибирскда бошланади. Кўнгиллилар эмлангандан сўнг 16 кун стационарда бўлади.

Вакцинанинг клиник синовлари жорий йилнинг ноябрь ойида якунланиши кутилмоқда.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган вакцина клиник синовдан ўтмоқда. Куни кеча Ўзбекистон айнан “Вектор” маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовларида иштирок этишга қизиқиш билдиргани маълум бўлган эди.

102
Теглар:
коронавирус, вакцина, Россия
Мавзу бўйича
Ғарб нега вакцина пойгасида ютқазмоқда: Россия аллақачон фош қилинди
Қирғизистон Россия билан вакцина етказиб беришга доир музокара олиб бормоқда
ЖССТ коронавирусга қарши вакцина учун Россияга миннатдорчилик билдирди
Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларини бошламоқда
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди
Ўзбекистон COVID-19 га қарши Россия вакцинаси синовида иштирок этишга қизиқиш билдирди
Женщины в метро

Туркияга бир неча қизларни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

0
Фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали репортажида маълум қилди.

12 сентябрь куни Дилфуза исмли шахс Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан, Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимларисуриштирув ҳаракатларини олиб борган.

Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳинанинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилган.

Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Зокирова Шойиста бўлиб чиққан. У Дилфузани 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди. 

Зокирова Шойиста яна уч нафар қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинган. У қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Шойистага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 моддаси 2 қисми “е” банди билан (Одам савдоси) жиноят иши очилган. Ҳозирда унинг яна бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

0