Афганские силы безопасности. Архивное фото

Афғонистонда бозордаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

98
Ҳилманд вилоятидаги чорвачилик бозорида рўй берган портлаш оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 15 киши эса ярадор бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Афғонистон жанубида жойлашган Ҳилманд вилоятидаги чорвачилик бозорида рўй берган портлаш оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 15 киши эса ярадор бўлди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, қўлбола портловчи қурилма “Толибон”* ҳаракат қиладиган Сангин туманида ҳаракатга келган.

Толиблар вакили Забиулла Мужаҳид бомба ҳаракатга келганини инкор қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, аскарлар бозорда миномёт билан ўққа тутишган. Бунинг натижасида бир нечта тинч аҳоли ҳалок ва ярадор бўлган.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

98
Теглар:
Ҳилманд, портлаш, Афғонистон

Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари якунланди

1206
Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади”, - деди Сеченов университетининг трансляцион тиббиёт и биотехнология институти директори Вадим Тарасов.

Аниқлик киритилишича, кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига чоршанба, 15 июль, иккинчи гуруҳига 20 июль куни жавоб берилади. Бироқ улар тиббий кузатув остида бўлишда давом этадилар, чунки шифокорлар уларнинг иммунитетига баҳо беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг якуний синов босқичи бошлангани хабар қилинган эди.

1206
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека.

Атамбаев касалхонадан тергов изоляторига ўтказилди

604
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, бир ҳафталик даволанишдан кейин шифокорларнинг консилиуми маҳбусни камерага қайтариш мумкин деган хулоса берди.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва у касалхонага ётқизилган, аммо ҳозир у тергов ҳибсхонасига қайтарилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига асосан хабар қилди.

“Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар консилиуми ўтказилди, унда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасига ўтказишга қарор қилинди. Шифокорлар уни кузатишда давом этишмоқда”, - дейилган хабарда.

30 июн куни Атамбаевда пневмония аниқланди. У президент ва ҳукумат маъмурияти клиник касалхонага ётқизилди. COVID-19 учун ПЦР-тести салбий натижани кўрсатди. Касалхонага ётишдан бир кун олдин Атамбаев соғлиғи ёмонлигидан шикоят қилган эди.

Алмазбек Атамбаев 2011 йил декабридан 2017 йил ноябригача Қирғизистон президенти бўлган.

2020 йил июн ойида у жиноятчи Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганликда айбланиб, 11 йил ва икки ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Давлат айблови собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 15 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилганди.

604
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

143
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

143
Теглар:
коронавирус, футбол