Танк Т-34-85

Москвада Т-34 танки сотувга қўйилди

407
(Янгиланган 01:55 30.06.2020)
Avito сайтида Т-34-85 танки сотувга қўйиш ҳақида эълон жойлаштирилди. Савдога қўйилган жанговар машина реставрация қилиниб, қуролсизлантирилган.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Avito сайтида Т-34-85 танки сотувга қўйилгани ҳақида эълон жойлаштирилди.

Эълонда ёзилишича, жанговар машина тўлиқ реставрация қилиниб, қуролсизлантирилган. Танкнинг нархи кўрсатилмаган. 

Кейинчалик бу эълон сайтдан ўчирилди. 

Бундан аввал шу фойдаланувчи “Катюша” ракета тизимини сотувга қўйганди. Сотувчи унинг қийматини 5,2 миллион рублга баҳолади.

Т-34-85 - афсонавий Т-34 танкининг модификацияси ҳисобланади, 1944 йилда бу танк билан Совет қўшинлари қуролланган. Ўзидан олдинги танкдан асосий фарқ – қуролнинг калибри 85 мм.

407

Ғалаба паради иштирокчилари COVID-19 билан касалланмади

61
Таъкидланишича, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эршишига муваффақ бўлинган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришишга муваффақ бўлинган.

У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиш боришганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 24 июнь куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирларни бошқа муддатга қолдиришга тўғри келган эди. Қизил майдонда бўлиб ўтган маросимда жами 225 та ҳарбий техника, 13 та давлатдан 14 минг аскар ва зобитлар иштирок этди. Россия пойтахти узра парад сафида 55 самолёт ва 20 вертолёт учиб ўтди.

61
Теглар:
коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Россияда коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари якунланди

1253
Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сеченов университети коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцина синовларини кўнгиллиларда муваффақият билан якунлади”, - деди Сеченов университетининг трансляцион тиббиёт и биотехнология институти директори Вадим Тарасов.

Аниқлик киритилишича, кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳига чоршанба, 15 июль, иккинчи гуруҳига 20 июль куни жавоб берилади. Бироқ улар тиббий кузатув остида бўлишда давом этадилар, чунки шифокорлар уларнинг иммунитетига баҳо беришлари керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда коронавирусга қарши вакцинанинг якуний синов босқичи бошлангани хабар қилинган эди.

1253
Теглар:
вакцина, Россия, коронавирус
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида яна бир ҳужжат кучга кирди

8
Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда. Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-октябрда Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда, шунингдек, Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда.

Тузатишлар “солиқ шаффофлиги”ни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурияти билан белгиланади.

8
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия