Испытание вакцины от коронавируса в РФ

Россияда синовдан ўтаётган уч хил вакцина ўз самарадорлигини кўрсатди

778
(Янгиланган 14:22 30.06.2020)
"Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқилган уч хил вакцина - "Россияда" ишлаб чиқилган вакциналар орасида энг самарадори деб топилди.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Коронавирус инфекциясига қарши вакцинасининг учта прототипи муваффақиятли синовдан ўтказилди, деб хабар беради РИА Новости “Вектор” маркази бош директори Ринат Максютовга таяниб.

“Ҳозирги кунда COVID-19 касаллигига қарши вакциналарнинг учта прототипи иммунитетни шакллантириш қобилиятига оид синовлардан муваффақиятли ўтди. Булар олинган натижалар бўйича дори воситаларнинг энг илғоридир”, - деди Максютов РИА Новостига.

Унинг таъкидлашича, марказда 100та ҳодимдан ортиқ бир неча гуруҳлар янги авлод вакциналари устида ишламоқда.

“Энг муҳими, вакцинация қилинадиганларни касалликдан ҳимоя қилиш. Бу ҳимояни яратадиган хавфсиз дорини яратиш энг катта қийинчилик”, - деди Максютов.

Аввалроқ, Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова “Вектор” марказини COVID-19га қарши вакцина яратишда етакчилардан бири деб атади.

Коронавирус пандемияси дунёнинг деярли барча давлатларини қамраб олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, касалланганларнинг умумий сони 9,8 миллиондан ошди, улардан 495 минг киши вафот этди.

Россияда 641 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди. 403 мингдан ортиқ бемор даволанди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 8222 тани, даволанганлар 5496 кишини ташкил этади. 24 киши вафот этди

Россия, Ўзбекситон ва дунёда COVID-19 билан боғлиқ вазият тўғрисидаги маълумотлар стопкоронавирус.рф ма coronavirus.uz порталларида келтирилган

778

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

337
Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Соат 12:00 да (маҳаллий вақт билан) Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ермошинанинг сўзларига кўра, соат 12:00 да сайловда овоз берганлар 54 фоизни ташкил этди ва бу сайловни бўлиб ўтган деб тан олишга имкон беради.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

337

Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

247
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

247

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

230
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

230