Верующие на намазе в праздник Курбан-Байрам мечети Сердце Чечни в Грозном.

Россия мусулмонлари Қурбон ҳайитида муҳтожларга ёрдам беради

204
“Закот” хайрия жамғармаси бош директори сўзларига кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли хайрия лойиҳаси амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия мусулмонлари Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли хайрия лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда. Муҳтож оилаларга қурбонлик қилинган ҳайвон гўшти тарқатилади. Бу ҳақда РИА Новостига Россия мусулмонлари диний идораси ҳузуридаги “Закот” хайрия жамғармаси бош директори Рифат Измайлов маълум қилди.

“Ҳозир жамғарма “Қурбан-2020” лойиҳасини ўтказишга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Россиядаги ҳар бир муҳтож оилаларга қурбонлик қилинган ҳайвон гўштини етказиб бериш муҳим (ахир баъзан айрим оилаларда йил давомида 2-3 марта гўшт бўлади)” – деди Измайлов.

Бундан ташқари, хориждаги мусулмонларга ёрдам кўрсатилади. Жамғарма раҳбарининг сўзларига кўра, Россия мусулмонлари Африка ва Осиё мамлакатларидаги муҳтожларга ҳам ёрдам беради.

Бу йил Қурбон ҳайити 30 июлга тўғри келади. Бироқ уни нишонлаш ҳақида якуний қарор қабул қилинмаган.

204
Здание правительства республики Таджикистан

Тожикистонда президент сайлови санаси маълум бўлди

57
Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси навбатдаги президент сайловларини жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгилади.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.

57
Государственный департамент США

АҚШ Давлат департаменти "Россия пропагандаси" асослари ҳақида ҳисобот эълон қилди

58
Давлат департаменти баёнотига кўра, "Россия дезинформацияси"га уюшган саъй-ҳаракатлар қарши қўйилган бўлиб, АҚШ уларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни мақсад қилган

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Давлат департаменти чоршанба куни "Россия дезинформацияси ва пропагандаси экотизими асослари" ҳақида ҳисоботни эълон қилди, унда у ўзининг "рус тарғиботи" ҳақидаги концепциясини тизимлаштирган бўлиб, хусусан, "пропаганда" тушунчасига - давлат томонидан молиялаштириладиган Россия ОАВлари киритилган.

"Россиядаги хабарларни бузиб кўрсатиш ва тарғибот экотизими - бу расмий, қўл остидаги, алоҳида белгилари бўлмаган коммуникация каналлари ва платформалари йиғиндиси бўлиб, Россия улардан сохта воқеаларни яратиш ва улар таъсирини кучайтириш учун фойдаланади. Ушбу экотизим беш асосий устундан иборат: расмий ҳукумат коммуникациялари, давлат томонидан молиялаштириладиган глобал эшиттиришлар, қўл остида мавжуд ресурслар культивацияси, ижтимоий тармоқлардан қурол сифатида фойдаланиш ва кибермакондаги фаолият орқали сохта маълумотлар тарқатиш. Кремль ушбу тактика ва платформалар культивацияси учун бевосита жавобгар - бу унинг маълумотлардан қурол сифатида фойдаланиш бўйича дастурининг бир қисмидир", дейилади ҳисоботда.

Дезинформацияларга мисол сифатида жумладан, Sputnik, РИА Новости, RT, Биринчи канал, Россия 24 ва бошқа медиа-ресурслар сарлавҳалари келтирилган. Хусусан, РИА Новостининг "(Буюк Британия бош вазири) Жонсонга ўпканинг сунъий вентиляцияси ўтказилиши" ҳақидаги мақола дезинформация дея аталган. Бу дезинформация эканлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Давлат департаменти баёнотига кўра, "Россия дезинформацияси"га уюшган саъй-ҳаракатлар қарши қўйилган бўлиб, АҚШ уларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

"Россия культивация қилишда давом этаётган маълумотларни бузиб кўрсатиш ва тарғибот экотизими ўз рақибларидан холи эмас. Унга ушбу тактикага тоқат қилишдан бош тортаётган ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, олимлар, матбуот, хусусий сектор ва фуқароларнинг дезинформацияга қарши бўлган ривожланаётган ҳамжамияти қарши чиқмоқда. Давлат департаменти ушбу ҳисоботни қўшма саъй-ҳаракатларга қўшаётган ҳисса сифатида тақдим этмоқда", - дейилади ҳужжатда.

АҚШ Давлат департаменти "Россия томонидан бўлаётган хабарларни сохталаштириш ва пропагандага қарши туриш учун" учун 2021 йил учун давлат бюджетидан 138 миллион доллар сўраган. Кремль ва РФ ТИВ бундан олдин ҳам Россия номига дезинформация бўйича қўйилаётган айбловларни кўплаб маротаба рад этган.

АҚШда чет эл бўйича хабарлар давлат агентлиги - "Америка Овози" ва Озодлик/Озод Европа радиоси бош тузилмаси мавжуд бўлиб, уларни РФ Адлия вазирлиги бошқа ОАВлар билан бир қаторда хорижий агентлар рўйхатига киритган. 1994 йилдан буён BBG деб номланган ташкилот 2018 йилда АҚШнинг глобал ОАВлари бўйича агентлиги (USAGM) этиб қайта номланган. Унинг доирасида фақатгина интернетда узатиладиган теле-дастурлар ишлаб чиқарилади. Агентлик тўлалигича АҚШ бюджетидан молиялаштирилади, 2017 йилда унинг харажатлари 748 миллион долларни ташкил этди.

58
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

70
(Янгиланган 12:30 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Тегишли қарор 2020 йилнинг 5 августи, чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган", - дейилади расмий баёнотда.

Каримовга Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси 1-қисми ("Террористик ҳужумни амалга ошириш ёки уни амалга ошириш билан қўрқитиш") бўйича айблов қўйилмоқда. Ушбу моддада гумонланувчилар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни, Каримов, Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган.

У банк бўлинмаси раҳбаридан ташқари барча ходимларни қўйиб юборган. Раҳбар аёлни гаров олган.

Сухроб Каримов 40 минг гривен (1,44 минг доллар) ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

Амалга оширилган махсус операция натижасида Каримов қўлга олинган, уни тўғридан-тўғри эфирда қўлини қайириб, банк биносидан олиб чиқиб кетишган.

Каримовни қўлга олишда Украина телеканалларининг икки нафар журналисти кўнгилли равишда иштирок этган.

Текширувлардан сўнг Каримов ёлғон гапиргани фош бўлган: унинг рюкзагида бомба ҳам, бошқа портловчи қурилмалар ҳам бўлмаган.

Сал кейин ўзбекистонлик бу йигит психоневрологик ҳисобда туриши аниқланган.

70