Конституция Российской Федерации.

Тошкентда Россия фуқаролари Конституцияга ўзгартиришлар учун қандай овоз бериши мумкин

69
Овоз беришда Россия Федерациясининг уни ўтказиш кунида 18 ёшга тўлган фуқаролари қатнашиш ҳуқуқига эгадир.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. 30 июнь куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича сайлов участкаси очилди, у 1 июль куни ҳам ишлайди.

“Ҳурматли Россия фуқаролари! 30 июнь куни соат 14.00 дан 20.00 гача ва 1 июль куни соат 8.00 дан 20.00 гача Россия Федерациясининг Конституциясига ўзгартиришлар киритишга оид элчихонада (Тошкент, Нукус кўчаси, 83) умумроссия овоз бериши ўтказилади”, - деб хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг консуллик бўлими.

Дипломатик ваколатхонада айтилишича, иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди. Шахс ёнида амалдаги хорижий ёки Россия ички паспортига эга бўлиши кифоя.

Шунингдек, консуллик бўлими фуқароларнинг илтимосига биноан, 1 июль умумроссия овоз бериш кунида сайлов участкасининг ўзида тайёр чет эл паспортларини олиш имконияти пайдо бўлганини маълум қилди.

Чет эл паспорти берилишга тайёрлигини текшириш ва уни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг мазмуни билан қуйида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш 22 апрелга белгиланган эди, бироқ март ойининг охирида коронавирус инфекциясининг тарқалиши сабабли Владимир Путин унинг кўчирилишини эълон қилди. Унда давлат раҳбари янги сана шифокорларнинг тавсиялари асосида белгиланишини таъкидлаган эди.

69
Теглар:
конституция, Тошкент, Россия
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1525
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1525

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

711
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

711
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

554
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

554