Флаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве

Европа Иттифоқи 1 июлдан қайси давлатлар учун ўз чегарасини очди - тафсилотлар

500
(Янгиланган 20:02 30.06.2020)
Европа Иттифоқи кенгаши сешанба куни ташқи чегараларни секин-аста очиш бўйича қарор қабул қилди. Ушбу қарор 1 июлдан бошлаб кучга киради

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Европа Иттифоқи мамлакатлари кенгаши 1 июлдан бошлаб ЕИ ўз чегараларини очиши тавсия этилган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатга Россия ва АҚШ киритилмаган. РИА Новости хабари асосида.

ЕИ чегараси очилган давлатлар рўйхати ҳар икки ҳафтада янгилаб турилиши айтилмоқда. Шунингдек, эпидемиологик вазиятга қараб, рўйхат нафақат кенгайиши, балки қисқартирилиши ҳам мумкин.

Ўзаро ҳамкорлик тамойили асосида чегаралар очилиши тавсия этилган мамлакатларнинг биринчи рўйхатига: Жазоир, Австралия, Канада, Грузия, Япония, Черногория, Марокаш, Янги Зеландия, Руанда, Сербия, Жанубий Корея, Таиланд, Тунис, Уругвай ва Хитой киритилган.

"Учинчи давлатларнинг ушбу рўйхати ҳар икки ҳафтада қайта кўриб чиқилади ва ЕИ хизматлари, тегишли муассасалари ҳамда Комиссияси билан маслаҳатлашувлардан сўнг Кенгаш томонидан вазиятга қараб янгиланиши мумкин", - дейилади баёнотда.

ЕИ мамлакатлари кенгашининг 1 июль санасидан иттифоққа учинчи давлатлардан киришга бўлган чекловларни олиб ташлаш бўйича тавсиялари ижроси мажбурий эмас, аммо ЕИ давлатлари олдиндан келишилмай, махсус рўйхатга киритилмаган мамлакатлар аҳолиси учун чекловларни олиб ташлашлари тавсия этилмайди, дея қўшимча қилинган ЕИ кенгаши хабарида.

500

Германия ТИВ АҚШнинг “Шимолий оқим-2” бўйича таҳдидларига кескин жавоб қайтарди

245
Германия ташқи ишлар вазири энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қарори эканини урғулади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.

Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.

"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall  - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.

Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.

Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.

245

Ғарбнинг Россия вакцинасига оид танқидларига жавоб қайтарилди

345
Экспертнинг сўзларига кўра, Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг хорижий компаниялар томонидан танқид қилиниши улар рақобатчи бўлганлиги билан тушунтириш мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Россиялик мутахассис Сергей Глаголев “360” телеканалига Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг хорижий компаниялар томонидан танқид қилиниши улар рақобатчи бўлганлиги билан тушунтириш мумкинлигини айтди.

"Бу асосан чет эл фармацевтика компанияларини бирлаштирадиган уюшмадир. Менинг маълумотларимга кўра, уларнинг баъзилари коронавирусга қарши ўз вакциналарини ишлаб чиқмоқдалар. Мен мутлақ аниқлик билан уларнинг манфаатларини аниқлаб, белгилаб беролмайман. Ҳар қандай ташкилотнинг ҳар қандай баёноти, шу жумладан унинг таъсисчилари орқали талқин қилиниши керак. Лекин тарозининг бошқа палласига Россияда коронавирусдан ҳимоя ва хавфсизлик таъминланиши устуворлигини қўйиш керак", - деди “Медикрим” Конвенцияси томонлари қўмитасининг раиси, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Меанизми қалбаки ва сифатсиз дорилар бўйича вице-президенти, СИОМС эксперти Сергей Глаголев.

Унинг сўзларига кўра, рўйхатга олинганидан кейин вакцина синовлари бир неча минг кўнгиллиларда давом эттирилади.

Аввалроқ Клиник тадқиқотлар ташкилотлари уюшмаси (АОКИ) Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигидан коронавирус вакцинасини давлат рўйхатидан ўтказишни кечиктиришни сўраган. Росздравнадзор АОКИ коронавирусга қарши вакциналар бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари билан таниш эмаслигини ва шунинг учун нотўғри хулосалар чиқарганлигини маълум қилди.

345
Теглар:
Россия, коронавирус, вакцина

Янгийўл туманида бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг жасади каналдан топилди

18
(Янгиланган 16:18 12.08.2020)
Вояга етмаган О.Х. “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танасини сувда кўрган. Сувда сузишни билмаганлиги сабабли уни сувдан олиб чиқа олмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида уч кун олдин бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг мурдаси каналдан топилди. Бу ҳақда Янгийўл туман прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Янгийўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига 9 август куни йил тумандаги Қўштепа МФЙ, Ўзбекистон кўчаси яшовчи фуқаро 16.10.2018 йилда туғилган набираси У.Р. уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув давомида вояга етмаган О.Х. Янгийўл шаҳар, Файзобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танаси сувда кўринганлиги, сувда сузишни билмаганлиги сабабли, бола мурдасини сувдан олиб чиқа олмаганлигини айтган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси, туман ИИБ ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Жўн ариқ” канали суви
3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилган.

12 август куни “Жўн ариқ” каналидан У.Р.нинг мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

18