Тауэрский мост над рекой Темзой в Лондоне.

Британия "қул-маймунлар" меҳнати орқали олинган товарлардан воз кечди

400
Ушбу ҳолатлар аниқлангач, Буюк Британиядаги қатор супермаркетлар, шу жумладан, Waitrose, Ocado, Co-op ва Boots маймунлар қуллик меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни сотишан бош тортишларини маълум қилишган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Буюк Британиянинг қатор йирик супермаркетлари маймунларнинг "қуллик" меҳнати маҳсули бўлган товарларни дўконлар расталаридан олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Telegraph газетаси Ҳайвонлар ҳуқуқлар учун курашувчи халқаро ташкилот (PETA) осиё бўлимига таянган ҳолда хабар бермоқда.

PETA ҳайвонот дунёси ҳимоячилари ўтказган тадқиқотлар давомида, Таиландда чўчқадумли ёввойи макакалардан дарахтлардан кокосларни териб олишда фойдаланилгани аниқланди. Жониворлар қочиб кетмаслиги учун эски шиналарга занжирбанд қилинган ёки тор катакларда сақланган. Катаклар маймунлар танаси катталигида бўлиб, бундан ташқари, тишламаслиги учун жониворларнинг тишлари ҳам узиб ташланган.

Ушбу ҳолатлар аниқлангач, Буюк Британиядаги қатор супермаркетлар, шу жумладан, Waitrose, Ocado, Co-op ва Boots маймунлар қуллик меҳнати орқали етиштирилган маҳсулотларни сотишдан бош тортишларини маълум қилганлар.

"Waitrose & Partners" PETAнинг кокос саноатида маймунлар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатига чек қўйиш бўйича мақсадини қўллаб-қувватлашини билдирган.

"Ҳайвонлар муҳофазаси бўйича олиб борадиган сиёсатимиз доирасида шу пайтдан эътиборан маймун меҳнати орқали олинадиган маҳсулотларни сотмаслик мажбуриятини оламиз", - деган компания менежери Жон Грегсон.

400
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна можаро: қурбон ва ярадор бор

89
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг Исфара участкасида қирғизистонлик чегарачи ярадор бўлди, тожикистонлик бир фуқаро эса ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун, 6 август куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида можаро юзага келди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон томонидан номаълум шахслар ҳарбий хизматчига қарата ўқ узган. Ўқ ов милтиғидан отилгани тахмин қилинмоқда. Чегарачи қўлидан ярадор бўлган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, можаро юз берган жойдан узоқ бўлмаган жойда Исфара шаҳри, Чоркуҳ қишлоғида яшовчи фуқаро қирғиз томонидан оёғидан ярадор бўлган. Бунинг натижасида у ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида икки мамлакат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазият барқарор ва назорат остида.

89
Иконка приложения Twitter

Twitter Трамп кампанияси аккаунтини вақтинча блоклади

27
Коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйди. Бунга коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда CNN телеканали ижтимоий тармоқ вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Аввалроқ янги коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатилишига қарши курашга қарор қилган Facebook ушбу видеони Трамп саҳифасидан ўчириб ташлаган. Видеода Америка етакчисининг Fox News телеканалига берган интервьюсининг парчаси акс этган ва унда Трамп болалар “COVID-19 га деярли мойил эмас” деган фикрни билдирган.

Twitter вакили ушбу видео Twitterʼнинг "СOVID-19 ҳақидаги дезинформация қоидаларини бузишини” маълум қилган. Аккаунт эгаси твитни ўчириши керак, шундан сўнг яна хабар ёзиши мумкин.

27
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

16
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

16