Сотрудница в лаборатории по анализу ДНК

Коронавирусга қарши 3 та дори синови тўхтатилди ЖССТ қарори

531
Гап гидроксихлорохин (безгакка қарши дори), лопинавир ва ритонавир (ОИВни даволашда қўлланилади) ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусга қарши 3 та дори синовини тўхтатди. Бу ҳақда ЖССТ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Гап гидроксихлорохин (безгакка қарши дори), лопинавир ва ритонавир (ОИВни даволашда қўлланилади) ҳақида бормоқда.

Қарор Бирдамлик синовлари Халқаро бошқарув қўмитасининг тавсиясига биноан қабул қилинган.

Ушбу дорилар ҳамда ремдесивир ва интерферон синовлари март ойидан буён ўтказилаётган эди. Унда 4,5 мингдан зиёд кўнгиллилар иштирок этишган. Синовларнинг дастлабки натижалари гидроксихлорохин ва лопинавир/ритонавир коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолатларини камайтирмаслигини кўрсатган. 

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги биринчи COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши дори “Авифавир” мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланган эди.

531

Уханлик вирусолог коронавируснинг янги турлари ҳақида гапирди

244
Коронавирус тарқалган ҳудуднинг "юрагидан" бўлган хитойлик эксперт-вирусолог ўз ўрганишлари давомида кашф қилган ҳолатлар ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Хитой ҳудудида коронавирусга эга кўпшапалакларнинг бир қанча тури мавжуд, деб хабар қилди Ухань вирусология институти мутахассиси Ши Чженли. Унинг сўзларидан Guardian иқтибос келтирмоқда.

Вирусолог коронавируснинг янги турлари мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида рўйхатдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эксперт шунингдек, коронавирусли кўршапалаклар Хитой чегарасидан ташқарида, хусусан, Жанубий Осиёда ҳам мавжуд, дея ҳисоблайди.

Чжэнли COVID-19 вируси кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқмаганини, ўртадаги ташувчини аниқлаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида топилгунига қадар, вируснинг ҳайвонлар ёки одамлар орасида қанча вақт циркуляция қилганлиги ҳақидаги савол ҳам номаълумлигича қолмоқда.

244
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
МДҲда COVID-19’га қарши Россия вакцинаси пайдо бўлиши мумкин

Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда

80
Қозоғистонда коронавирусга қарши препарат сифатида рўйхатдан ўтган биринчи вакцинани ишлаб чиқариш Россия президенти Владимир Путин билан бўлган келишувга мувофиқ йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Қозоғистонда 2020 йилнинг 22 декабридан Россиянинг "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, аҳолини ихтиёрий равишда оммавий вакцина билан эмлаш ишларини 2021 йилдан бошлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим Жомарт-Токаевнинг бош вазир Аскар Мамин билан бўлган учрашувидан сўнг маълум бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

"Давлат раҳбарига алоҳида блокда унинг Россия президенти Владимир Путин билан келишувига биноан шу йилнинг 22 декабрида Қозоғистонда Россиянинг "Спутник V" вактсинасини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақида хабар берилди. Мамлакат аҳолисини оммавий равишда ихтиёрий эмлашни бошлаш ишлари 2021 йил бошидан режалаштирилган", - деб ёзади Акорда.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди >>>

Таъкидланишича, биринчи босқичда аҳолининг вирусни юқтириб олиш хатарига кўпроқ мойил бўлган қисми, хусусан, шифокорлар, педагоглар ва куч тузилмалари ходимлари қамраб олинади.

Сал олдинроқ Қозоғистон декабр ойида қозоқ вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган эди.

80
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Каннабис в Узбекистане: будет ли легализован медицинский препарат

Ўзбекистонда техник каннабис етиштириш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди

134
(Янгиланган 20:17 05.12.2020)
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Техник каннабис етиштириш билан шуғулланиш учун тўланадиган бож миқдори тасдиқланди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Ўсимликни етиштириш учун 3000 та базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ), импорт (экспорт), қайта ишлаш, сақлаш, сотиш (чиқариш), сотиб олиш ва ташиш учун - буларнинг ҳар бири учун 200 БҲМ (тахминан 44,6 миллион сўм)дан тўғри келади.

Ушбу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензиялар олиш мақсадидаги божлар миқдори 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасида кўрсатилган.

Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги техник каннабис иқтисодий ва экологик жиҳатдан Ўзбекистон иқлимига мос ўсимлик ҳисобланиб, унинг ўзига хос жиҳатлари мавжудлиги борасида маълумот берган эди.

Жумладан, вазирлик изоҳига кўра:

- каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;

- ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратларини нисбатан камроқ ишлатилади ҳамда сувни анча кам талаб қилади;

- атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;

- айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан кадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда ниҳоятда фойдали;

- 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;

- жаҳонда 40 дан ортиқ давлатларда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.

134