Ресторан. Архивное фото

Қирғизистон президенти тўйларни тақиқлашни таклиф қилди

241
Сооронбай Жээнбеков мамлакат Хавфсизлик йиғилиши кенгашида вилоятлараро транспорт ҳаракатини вақтинча тўхтатиш ва тўйларни тақиқлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Хавфсизлик йиғилиши кенгашида вилоятлараро транспорт ҳаракатини вақтинча тўхтатиш ва тўйларни тақиқлашни таклиф қилди.

“Тарози тошига аҳоли саломатлиги ва иқтисодий хавфсизлик қўйилганда, биз карантин эълон қилдик ва сабр билан фавқулодда ҳолат режимига риоя қилдик. Бу режим олиб ташлангандан кейин касалланиш кескин ўсди, коронавирус натижасида эса кўплаб аҳолимиз пневмониядан азият чекмоқда”, - деди Жээнбеков.

Шунингдек, у аввалроқ тантанали тадбирларни тақиқлаш тўғрисида таклиф киритганини эслатиб ўтди ва республика штабини бу борасида ўз нуқтаи назарини аниқ белгилашга чақирди.

“Мен Жогорку Кенеш йиғилишида оммавий тантанали тадбирларни расман тақиқлаш илтимоси билан мурожаат қилган эдим. Ўйлайманки, бу масала борасида алоҳида расмий қарор қилиниши тўғри бўлади”, - деди Қирғизистон раҳбари.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Қирғизистонда 7 691 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Шундан 2 843 бемор тузалиб кетган. 92 киши вирус қурбонига айланган. Бундан ташқари, касалхонага кўплаб кишилар пневмония билан ётқизилмоқда. Март ойидан буён 195 киши ушбу касалликдан вафот этган.

241
Теглар:
Қирғизистон, коронавирус

ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди

302
(Янгиланган 16:19 24.10.2020)
ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди – у йил бошидан бери жамоатчилик олдида кўринмаяпти.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жанубий Корея матбуотида Ким Чен Иннинг рафиқаси – Ли Соль Чжу ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Daily NK нашри ёзишича, мамлакатнинг биринчи хоними охирги марта 25 январда расмий лавҳаларда кўринган. Янги йил байрами муносабати билан “Самчжиен” мусиқа театрида ташкил этилган тантанада Ли Соль Чжу турмуш ўртоғига ҳамроҳлик қилганди.

Бундан кейин Шимолий Кореянинг етакчиси бир неча бор омма олдида кўриниш берган, фабрикалар, турли қурилиш ишлари назорат қилиш мақсадида жойларга чиққан.

10 октябрда КХДРда Кореянинг Ишчи партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди, бироқ тадбирда Ли Соль Чжу қатнашмади.

Журналистлар фикрига кўра, камералар ниҳогидан узоқ вақтгача ғойиб бўлишининг сабаблари бири  Ким Чен Иннинг рафиқаси ҳомиладор ёки COVID-19'га чалинмаслик учун ўзини эҳтиёт қилмоқда. Шунингдек, Ли Соль Чжу бегоналарнинг ёрдамисиз ҳаракатлана олмайдиган холасига қараяпти, деган тахминларни билдиришмоқда.

302

Курскда 17 ёшли қиз 30 нафар йигитни военкоматга олиб келди

871
(Янгиланган 13:20 23.10.2020)
Россия ҳарбийлари ёшларни ҳарбий хизматга жалб этишнинг антиқа услубини топишди. Илк тажрибада янги чора 100 % самарали эканини намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россиянинг Курск шаҳрида 17 ёшли ўқувчи қиз 30 нафар йигитларни ҳарбий хизмат учун военкоматга олиб келишга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ўқувчи қиз уйма-уй юриб чақириқ ёшига етган йигитларга "повестка" топширишда ёрдам берган. Йигитлар эшик ортида турган қизни кўриб, иккиланмасдан эшикни очишганда уларнинг қўлига военкомат повесткаси тутқазилган.

"Мен ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларга ҳурмат билан қарайман. Буни шарафли мажбурият деб ҳисоблайман ва ушбу ишни амалга оширишда ёрдам бердим", - дейди у қиз боланинг ўзи.  

Хабарда айтилишига кўра, повестка олган йигитларнинг барчаси ўз вақтида ҳарбий муассасага етиб келган. 

Военкомат эса ушбу тажрибадан мамнун. Улар келажакда ҳам бундай амалиётдан фойдаланишлари мумкинлигини хабар қилишган. Ёрдамчи қизга эса - миннатдорлик қоғизи топширилган. 

871
Кошелек с деньгами

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

97
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, синф раҳбарларининг ойлик маошлари 1,5 бараварга оширилади. 2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши 15 бараваргача оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзот Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда вазир 24 октябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, яқин кунларда мамлакатдаги таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳаси қабул қилинади. Унга кўра,  методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий таъриф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагоглар ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.  

Бундан ташқари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари рағбатлантирилиб, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

97