Мэр г.Сеула г-н Пак Вон Сун

Сеул мэри ўлими олдидан ёзган хатининг мазмуни ошкор қилинди

514
(Янгиланган 12:09 10.07.2020)
Жума кунига ўтар кечаси ўлган ҳолатда топилган Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун ўз ўлимидан олдин ёзган ҳатида у барча фуқаролардан ва ўз оиласидан кечиришини ва кремация қилишларини сўради.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Жума кунига ўтар кечаси ўлган ҳолатда топилган Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун ўз ўлимидан олдин ёзган хатида у барча фуқаролардан ва ўз оиласидан кечиришини ва кремация қилишларини сўради, деб хабар бермоқда Рёнхап агентлиги.

Агентлик хабар беришича, жума куни шаҳар маъмуриятидаги манба шаҳар мэри жасади келтирилган ва хотираси ёд олинадиган жой ташкил этилган Сеул университети касалхонасида ҳат мазмунини бериб юборган.

Ҳокимнинг ўлимдан олдин ёзилган хати пайшанба куни расмий қароргоҳидаги офисидаги столдан топилган.

“Мен ҳамманинг олдида айбдорман. Ҳаётим давомида мен билан юрганларнинг барчасига раҳмат. Мен ҳар доим оилам олдида ўзимни айбдор ҳис қиламан, уларга оғриқдан бошқа ҳеч нарса беролмадим. Мени кремация қилиб, кулни ота-онамнинг қабри устида сепинг. Ҳаммангизга алвидо”, - дейилади ҳатда.

Пайшанба куни кечқурун шаҳар мэри қизи отаси ғойиб бўлганини эълон қилиб, отаси уйидан 4-5 соат олдин “васиятномага ўҳшаш ҳат қолдириб” уйдан кетганини ва телефонини ўчириб қўйганини айтди. Сеул шаҳар маъмурияти ҳам, шунингдек, Пак Вон Сун “муқаррар вазиятлар” сабабли бутун кун жадвалини бекор қилганини маълум қилди. Шундан сўнг полиция дронлар ва итларидан фойдаланган ҳолда кенг кўламли қидирув ишларини бошлади.

Олтмиш тўрт ёшли Пак Вон Сун ярим тунда, Сеул марказидаги расмий қароргоҳи яқинидаги Пукаксан тоғида ўлик ҳолда топилган. Полиция зўравонлик ўлим белгилари йўқлигини маълум қилди ва шаҳар мэри ўлимининг аниқ сабабларини текширишни режалаштираётганини қўшимча қилди.

Дафн маросими душанба куни бўлиб ўтади, у мэрнинг дафн маросими учун махсус жадвалга мувофиқ беш кун давом этади. Одатда Жанубий Кореяда дафн маросими уч кун давом этади. Агентлик манбаларининг хабар беришича, Президент Мун Чжэ Ин Пак Вон Суннинг дафн маросимига гулчамбар жўнатишни режалаштирмоқда. Шунингдек дафн маросимига президент маъмурияти раҳбари Но Ен Мин ва президентнинг сиёсий масалалар бўйича катта котиби Кан Ни Чжун ташриф буюриши керак.

SBS телеканали полициядаги манбаларига таяниб хабар беришича, бедарак кетган Сеул мэрининг собиқ котиби у ғойиб бўлишидан бир кун олдин унинг устидан тегажоғлик даъвоси билан судга мурожаат қилган. Қиз шаҳар мэри билан ёзишмалар шаклида далилларни тақдим этди ва ундан ташқари бошқа жабрланганлар ҳам борлигини айтди.

Ренҳап агентлиги қайд этишича, полиция ходимлари бу иш бўйича, шу жумладан судга даво берилганлиги бўйича изоҳ беришдан бош тортдилар. Жанубий Корея қонунларига кўра, шаҳар мэри вафотидан кейин иш автоматик равишда тугатилди.

Пак Вон Сун 2022 йилги сайловларда ҳукмрон Бирлашган демократик партиясидан президентликка номзод бўлиши мумкин эди.

У Сеул мэри сифатида 2011 йилдан бери ишлаб келган, чунки 2014 ва 2018 йилларда қайта сайланган. Унинг жорий муддати 2022 йилда тугаши керак эди.

2021 йил апрел ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги мэр сайловларигача Пак Вон Сун унинг ўрнини маъмурий ишлар бўйича ўринбосари Со Чон Хеп эгаллаб туради. Брифингда у шаҳар маъмурияти Пак Вон Сун белгилаган йўл ва барча кўзланган қарорларини давом эттиришни режалаштираётганини маълум қилди.

514
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1533
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1533

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

715
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

715
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

564
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

564