Шприц с лекарством

Россияда COVID-19 га қарши вакцина август ўртасида пайдо бўлиши мумкин

624
(Янгиланган 18:45 13.07.2020)
Гамалея институти COVID-19 га қарши вакцина 2-4 августга қадар рўйхатдан ўтказилишига умид қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Гамалея институти COVID-19 га қарши вакцина 2-4 августга қадар рўйхатдан ўтказилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Гамалея Эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди.

“Умид қиламанки, бу ҳам узоқ вақтни олмайди, ҳар ҳолда бунга бир ҳафта ажратинг, яъни 2-3-4 августга қадар рўйхатдан ўтиш жараёни чўзилади”, - деди у.

Шунингдек, Александр Гинцбург коронавирусга қарши вакцина 14-15 августда муомилага чиқарилишига умид билдирган.

Аввалига ишлаб чиқаришга муваффақ бўлинган вакцинанинг кам миқдори муомилага чиқарилади.

624
Теглар:
Россия, вакцина, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1217)

Индонезия АҚШ самолётларини қабул қилишдан воз кечди

9
Индонезия АҚШ ва Хитой орасидаги рақобатга аралашишни мутлақ истамайди, шу сабабли АҚШ разведкачи самолётларини қабул қилишдан бош тортган.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Индонезия АҚШнинг P-8 "Посейдон" ҳарбий разведка самолётларни ўз ҳудудида қўниши ва ёнилғи қуйиш ҳақидаги мурожаатига рад жавоби берди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

Маълум бўлишича июль ва август ойларида АҚШ “юқори даржада” Индонезия ташқи ишлар вазирига ушбу масала борасида бир неча маротаба мурожаат қилган, лекин мамлакат президенти Жоко Видодо бунга рад жавобини берган.

Хабарда айтилишига кўра, АҚШ ва Хитой орасида муносабатлар кескинлашган вазиятда ушбу таклиф Индонезия раҳбариятини “ҳайрон қолдирган”. Индонезия  узоқ вақтдан буён ташқи сиёсатда нейтрал позицияда ҳаракат қилмоқда ва хорижий ҳарбийларнинг ўз ҳудудида ҳаракат қилишига йўл қўймаган.

Ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди баёнотига кўра, Индонезия икки давлат орасидаги рақобатга аралашишни мутлақ истамайди.

9

Францияда ўлдириб кетилган ўқитувчи Фахрий легион ордени кавалери бўлди

45
Ўн олтинчи октябр куни ёвуз ниятли кимса дарс вақтида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилгани учун тарих фани ўқитувчиси Самюэл Патини бошидан жудо қилган эди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Францияда ваҳшийларча ўлдириб кетилган тарих ўқитувчиси ўз ўлимидан сўнг Фахрий легион ордени билан тақдирланадиган бўлди, бу ҳақда мамлакат таълим вазири Жан-Мишель Бланкер баёнот берди.

Ўқитувчи билан видолашув миллий маросими чоршанба куни кечқурун Сорбоннада бўлиб ўтади.

"Шунингдек, у Академик пальмалар ордени билан тақдирланади, бу рамзий маънога эга, орден мураббийларга, таълим дунёси вакилларига тақдим этилади", - деди Бланкер BFMTV телеканали эфирида.

Ўн олтинчи октябр куни ёвуз ниятли кимса дарс вақтида Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилгани учун тарих фани ўқитувчиси Самюэл Патини бошидан жудо қилган эди.

Бутун бошли Францияни ларзага солган қотиллик Конфлан-Сент-Онорин коммунаси яқинидаги мактаб яқинида юз берган. Жиноятда гумон қилинган шахс полиция томонидан йўқ қилинган. Франция прокуратураси терроризмга қарши кураш қўмитаси раҳбари Жан-Франсуа Рикарнинг таъкидлашича, тажовузни уюштирган шахс 2002 йил Москвада туғилган, келиб чиқиши чечен блган ва Францияда қочқин мақомини олган.

Франция президенти Эммануэль Макрон юз берган ҳодисани террористик акт, дея атаган. Европа чеченлар уюшмаси ўқитувчи ўлдирилишини қоралаган. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳалок бўлган ўқитувчининг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва Чеченистон терроризмнинг ҳар қандай кўринишига қаршилигини таъкидлаган.

Якшанба куни Парижда Республика майдонида ва Франциянинг бошқа шаҳарларида ўлдирилган ўқитувчи хотирасига бағишлаб акциялар ўтказилди. Манифестациялар иштирокчилари сўз эркинлиги, ўқитувчиларнинг республика бўйича эркинлиги ва қўллаб-қувватланиши лозимлиги битилган шиорлар билан чиқдилар. Париждаги акцияда, шу жумладан, мамлакат бош вазири Жан Кастекс, ҳукуматнинг қатор аъзолари ва шаҳар мэри Анн Идальголар ҳам иштирок этишди.

45