Грецияда вандаллар масжидни тошбўрон қилишди

234
Босқинчилик ҳаракати тунда юз берган - бир неча киши тошбўрон орқали масжид эшиклари ойналарини синдиришган.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Грециянинг марказий қисми - Трикала шаҳрида ваҳшийлар Куршум масжидини тошбўрон қилиб, ойналарини чилпарчин қилишгани айтилмоқда.

Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий trikalanews.gr порталига таяниб хабар бермоқда.

Нашр таъкидига кўра, ушбу ҳаракатлар Туркия президенти Тойиб Эрдоғаннинг Истанбулдаги Айя София соборини черковга айлантириш қарорига жавобан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Босқинчилик ҳаракати тунда юз берган - бир неча киши тошбўрон орқали масжид эшиклари ойналарини синдиришган.

Трикала маъмурияти ушбу ҳодисадан хабардор этилган, полиция айбдорларни қидирмоқда ва бу каби ҳодиса бошқа такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрмоқда.

Куршум масжиди Усмон-шоҳ масжиди сифатида ҳам машҳур. У XVI асрда усмонийлар архитектори Мимар Синан томонидан бунёд этилган.

234
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Қозоғистон етти мамлакат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

109
2020 йил 17 августдан Қозоғистон босқичма-босқич халқаро парвозларни қайта тиклайди. Аввалига қозоғистонликлар еттита мамлакатга парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон босқичма-босқич қатор давлатларга, жумладан, Россияга халқаро парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат фуқаро авиацияси қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистонликлар 17 августдан Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилишлари мумкин.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида келтирилган мамлакатлар авиация ҳукумати билан биргаликда олдиндан мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласи ишлаб чиқилган. Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, Россияга парвозларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсатномаси талаб этилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рейслар амалдаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида амалга оширилади.

109

Германия ТИВ АҚШнинг “Шимолий оқим-2” бўйича таҳдидларига кескин жавоб қайтарди

254
Германия ташқи ишлар вазири энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қарори эканини урғулади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.

Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.

"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall  - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.

Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.

Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.

254

Ўзбекистонда карантин 15 августдан юмшатилади тафсилотлар

0
15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди.

Хабар тўлдирилмоқда.

0