Врач в защитных очках.

“Қора ўлим”: Мўғулистонда 15 ёшли ўсмир ўлатдан вафот этди

382
(Янгиланган 16:15 14.07.2020)
Мўғулистоннинг Говь-Алтай провинциясида қора ўлатга чалинган 15 ёшли йигит вафот этди. Бир неча кун аввал қора ўлат ташувчиси бўлган – суғур гўштини истеъмол қилишган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Мўғулистоннинг Говь-Алтай провинциясида қора ўлатга чалинган 15 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Душанба куни кечқурун ПЦРга ўтказилган тест 15 ёшли боланинг ўлимига қора ўлат сабаб бўлганлигини кўрсатди”, - деб аниқлик киритди идора вакили Доржийн Нарангэрэл.

Йигит шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Бир неча кун олдин у ва унинг дўстлари кўпинча қора ўлат ташувчиси бўлган – суғур гўштини истеъмол қилишган.

Марҳумнинг икки дўсти ва яна 15 кишини шифохоналарда карантинга олишди.

Шу ойнинг бошида Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор вилоятида чорвадор қора ўлатга чалиниш ҳолати қайд этилганди. Бундан ташқари, Мўғулистоннинг ғарбий қисмида Олтой республикаси билан чегарадош ҳудудда икки киши инфекция юқтириб олгани аниқланганди.

Россия Федерациясининг Улан-Батордаги элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Мўғулистон расмийлари зудлик билан зарур чораларни кўрганлиги ва хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилганди.

Қора ўлат - бу ўлим даражаси юқори ва ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Табиий ўчоқларда инфекция манбаи - ўлат таёқчалари - асосан кемирувчилар: суғурлар, юмронқозиқлар, олмахонлар ва каламушлар, инфекция ташувчилари эса - бургалар.

382
Сотрудники правоохранительных органов и журналисты у здания бизнес-центра Леонардо в Киеве

Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган Суҳроб Каримов психоневрологик рўйхатда туради

240
Украина Ички ишлар вазирлиги Киевда банкни портлатиш билан таҳдид қилган ўзбекистонликнинг руҳий носоғлом эканини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киевда банк бўлимини портлатиш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Суҳроб Каримовга олигофрения касаллиги ташхиси қўйилган ва у психоневрологик рўйхатда туради. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Facebook’да пост ёзди.

“Суҳроб Каримов 1998 йилдан буён олигофрения касаллиги ташхиси билан Ўзбекистонда психоневрологик рўйхатда турган. Ушбу касаллик ташхиси унга 10 ёшлигида қўйилган. Каримов Украинада хотиржам ҳаёт тарзида яшаган ва аввал жиноий жавобгарликка тортилмаган”, – дейилган постда.

Шунингдек, ИИВ вакили банк бўлими биносида портловчи моддалар ва буюмлар топилмаганини маълум қилган.

“Энди у узоқ вақт давомида панжара ортида бўлишига тўғри келади”, – деб ёзган Герашенко.

240
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

ТИВ Киевда бомба портлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда

320
(Янгиланган 20:27 03.08.2020)
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ТИВ Киев марказида банкда бомба портлатиш билан таҳдид қилган шахснинг фуқаролигига аниқлик киритмоқда. Бу ҳақда республика ТИВ РИА Новостига маълум қилди.

“Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий каналлар орқали Киевда юз берган ҳолат юзасидан маълумотни аниқлаштирмоқда. Хусусан, бинони портлатиш билан таҳдид қилаётган шахс Ўзбекистон фуқароси эканлигига аниқлик киритилмоқда”, - деди вазирлик ходими.

“Леонардо” бизнес-маркази банкида бомба портлатмоқчи бўлган киши 40 минг гривен (1440 доллар) талаб қилган.

Бундан аввал, Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко Киев банкида бомба портлатиш билан тахдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқлаганлигини маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Суҳроб Рахманович.

 

320