Сурияда портлаш оқибатида 3 нафар Россия ҳарбийси жароҳатланди 

168
(Янгиланган 16:36 14.07.2020)
Сурияда патрул ҳаракатланиш йўналишида қўлбола бомба портлатилиши оқибатида Россия ва Туркия аскарлари жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Суриянинг Эриха аҳоли пункти яқинида, рус-турк патрулига ҳаракатланиш йўналишида қўлбола бомба портлатилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"Портлаш оқибатида 3 нафар россиялик ҳарбийлар жароҳатланди, Туркия экипажи ҳам зарар кўрган", - дейилган хабарда.  

Айни дамда патрул назорати тўхтатилган, барча ярадорлар ва шикастланган техника эвакуация қилинди. Россиялик ҳарбийлар Хмеймим авиабазасига олиб келинган. Суриядага Россия кучлари қўмондонлиги Туркия ҳарбий раҳбарияти билан биргаликда ушбу портлашда Идлибда фаолият олиб бораётган жангариларнинг ушбу ҳодисага алоқадорлигини текширмоқда.

Бироз олдин Сурия ҳарбийлари Ракка вилоятида бир гуруҳ жангариларни қўлга олгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича жангарилар "Магавир ас-Саура" гуруҳига мансуб бўлиб уларнинг асосий вазифаси Россия ва Эрон қуролли кучлари ҳақида маълумот тўплаш бўлган, лекин йўлда улар миналаштирилган майдонга дуч келиб, гуруҳ бошлиғи ва йўл бошловчидан маҳрум бўлишган, кейин Сурия ҳарбийларига асирга тушишган. 

 

168
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

1452
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

1452

Бейрут марказида тўқнашувлар бошланди

680
Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ливан пойтахти Бейрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда, деб хабар қилади РИА Новости мухбири ҳодиса жойидан.

Хабарга кўра, 16.00 да ҳукуматга қарши митинг бошланган. У дарҳол тартибсизликларга айланиб кетган.

Мухбир сўзларига кўра, ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Бейрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Бейрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.

680
Свеча, гвоздики

Ўзбекистон таниқли композиторидан айрилди

520
Етук композиторнинг энг сўнгги иши бир неча ой олдин шов-шувли премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, "Ўзбеккино" миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев 66 ёшида вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи. Унинг кинодаги ишлари сирасига "Бомба", "Шариф ва Маъриф", "Осмондаги болалар","“Аланга ичидаги фаришта", "Оқ бино оқшомлари", "Уч қирол жанги", "Ойи" фильмлари киради.

Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган "101" киноасари эди.

520