В Беларуси задержали более ста человек во время протестов

Беларусда юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди - видео

145
(Янгиланган 18:13 15.07.2020)
Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли Минск, Гомель ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Беларуснинг бир нечта шаҳарларда намойишлар вақтида  юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости.

ОМОН ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар акс этган лавҳа RT Telegram-каналида берилди. Шунингдек, қўлга олинганлар орасида ОАВ ходимлари ҳам бор.

Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли  Минск, Гомель ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда. Пойтахтда намойишчилар Немига кўчасини эгаллаб олишди.

Беларусда 9 август куни президент сайловлари ўтказилади.

145
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна можаро: қурбон ва ярадор бор

88
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг Исфара участкасида қирғизистонлик чегарачи ярадор бўлди, тожикистонлик бир фуқаро эса ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун, 6 август куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида можаро юзага келди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон томонидан номаълум шахслар ҳарбий хизматчига қарата ўқ узган. Ўқ ов милтиғидан отилгани тахмин қилинмоқда. Чегарачи қўлидан ярадор бўлган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, можаро юз берган жойдан узоқ бўлмаган жойда Исфара шаҳри, Чоркуҳ қишлоғида яшовчи фуқаро қирғиз томонидан оёғидан ярадор бўлган. Бунинг натижасида у ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида икки мамлакат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазият барқарор ва назорат остида.

88
Иконка приложения Twitter

Twitter Трамп кампанияси аккаунтини вақтинча блоклади

26
Коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйди. Бунга коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда CNN телеканали ижтимоий тармоқ вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Аввалроқ янги коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатилишига қарши курашга қарор қилган Facebook ушбу видеони Трамп саҳифасидан ўчириб ташлаган. Видеода Америка етакчисининг Fox News телеканалига берган интервьюсининг парчаси акс этган ва унда Трамп болалар “COVID-19 га деярли мойил эмас” деган фикрни билдирган.

Twitter вакили ушбу видео Twitterʼнинг "СOVID-19 ҳақидаги дезинформация қоидаларини бузишини” маълум қилган. Аккаунт эгаси твитни ўчириши керак, шундан сўнг яна хабар ёзиши мумкин.

26
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

10
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

10