Врач в больнице Саны, Йемен

Қозоғистонда вафот этган шифокорлар хотирасига тиббий "ўлмас полк" ўтказилди

151
Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Қозоғистонда 13 июль куни бир гуруҳ шифокорлар тиббий "ўлмас полк" тадбирини ўтказишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар бермоқда.

Воқеа 13 июль куни - Қозоғистонда бўлиб ўтган умумиллий мотам кунида рўй берган.

Қозоғистоннинг бир нечта регионларида тиббиёт ходимлари йўл четида қатор бўлиб турган ҳолда, коронавирус оқибатида вафот этган ҳамкасблари портретларини кўтариб ўзига хос акция уюштирганлар.

Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, интернет фойдаланувчилари акцияни кескин танқид остига олдилар.

Уларга кўра, шифокорлар бу вақтда йўл четида сурат кўтариб туриши эмас, балки кимнингдир ҳаётини қутқаришлари керак эди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари танқидларга жавобан, идора ушбу флешмоб ташкилотчиси эмаслигини маълум қилди ва бу ҳолатда уларнинг бирдан-бир вазифаси санитария-эпидемиологик режимга амал қилинишини таъминлаш эканлигини эслатиб ўтди.

Сил касаллиги диспансери бош шифокори Болат Сагымбеков ўз навбатида ташкилотчилар - тиббиёт ходимлари уюшмаси вакиллари шу тариқа пандемияга қарши курашган ҳамкасблари хотирасига ҳурмат бажо келтиришганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашган, аммо ўзлари қурбон бўлган медиклар рўйхатини эълон қилган эди. Қозоғистонда шифокорларнинг 5000дан зиёди коронавирусни юқтириб олган. COVID-19га қарши курашиб, вафот этган 42 нафар шифокорга улар вафотидан сўнг мамлакат президенти Касим Жомарт Токаев томонидан орденлар тақдим этилди.

151
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна можаро: қурбон ва ярадор бор

95
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг Исфара участкасида қирғизистонлик чегарачи ярадор бўлди, тожикистонлик бир фуқаро эса ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун, 6 август куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида можаро юзага келди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон томонидан номаълум шахслар ҳарбий хизматчига қарата ўқ узган. Ўқ ов милтиғидан отилгани тахмин қилинмоқда. Чегарачи қўлидан ярадор бўлган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, можаро юз берган жойдан узоқ бўлмаган жойда Исфара шаҳри, Чоркуҳ қишлоғида яшовчи фуқаро қирғиз томонидан оёғидан ярадор бўлган. Бунинг натижасида у ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида икки мамлакат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазият барқарор ва назорат остида.

95
Иконка приложения Twitter

Twitter Трамп кампанияси аккаунтини вақтинча блоклади

29
Коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйди. Бунга коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда CNN телеканали ижтимоий тармоқ вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Аввалроқ янги коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатилишига қарши курашга қарор қилган Facebook ушбу видеони Трамп саҳифасидан ўчириб ташлаган. Видеода Америка етакчисининг Fox News телеканалига берган интервьюсининг парчаси акс этган ва унда Трамп болалар “COVID-19 га деярли мойил эмас” деган фикрни билдирган.

Twitter вакили ушбу видео Twitterʼнинг "СOVID-19 ҳақидаги дезинформация қоидаларини бузишини” маълум қилган. Аккаунт эгаси твитни ўчириши керак, шундан сўнг яна хабар ёзиши мумкин.

29

АҚШ Япония шаҳарларига атом бомбасини ташлаши мудҳиш суратлар

0
(Янгиланган 11:59 06.08.2020)
Хиросима куни – 6 августда бутун дунёда ҳар йили ядро қуролини тақиқлашга қаратилган бутунжаҳон куни нишонланади. Шу куни 1945 йилда Америка авиацияси Япониянинг Хиросима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилди.

1944 йил ёзида бомбани жанговар қўллашга тайёргарлик кўрилган. 1945 йил май-июн ойлари давомида Тинч океанининг Мариан ороллари архипелаги ва Тиниан оролларига Американинг 509-чи қўшма авиация гуруҳи етиб кетди. 1945 йил 25 июлда АҚШ президенти Гарри Трумэн Хиросима, Кокуру, Ниигату ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиш тўғрисида буйруқ берди.  

75 йил олдин соат 8.15да 10 минг метр баландликдан уран зарядига эга бўлган Little Boy атом бомбаси Хиросима шаҳрига ташланди, бомба 600 метр баландликда портлади.

Атом бомбалари портлаши оқибатида 80 мингга яқин одам дарҳол ҳалок бўлди, 12 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолди, 40 минг киши жароҳатланди.

Портлаш эпицентридан тўрт километр радиусда ёнғинлар бир неча соат давом этди. 12 квадрат километр майдонда бинолар -  90 минг уйдан 62 мингтаси бутунлай вайрон бўлди.

9 август куни соат 11.01 да АҚШ ракета-ташувчи самолёти экипажи Нагасаки шаҳрига Fat Man атом бомбасини ташлади. Бунинг оқибатида 73 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, кейинчалик ядро нурлашиш ва жароҳатлардан 35 минг киши вафот этди.

Икки бомба ташланиши натижасида сал кам 300 минг киши (қурбон, бедарак йўқолган) жабрланди, 200 минг киши радиактив нурланишга учради.

0
  • © AP Photo /

    Нагасакида атом бомбаси портлашидан сўнг қўзиқорин шаклида булут ҳосил бўлди.

  • © AFP 2018 / HO

    Хиросима - атом бомбаси ташланганидан сўнг.

  • © REUTERS / Gonichi Kimura / Hiroshima Peace Memorial Museum

    Хиросима, атом бомбаси ташланиши оқибатида жабрланган киши.

  • Хиросима бомбардимон қилишдан сўнг вайроналар

  • © AP Photo / Nagarekawa Church

    Хиросима вайрон бўлган ибодатхона.

  • © AP Photo /

    Нагасаки атом бомбардимонини бошидан кечирган аёл боласи билан, 1945 йил 9 август.

  • © AP Photo / Stanley Troutman

    Хиросимада мухбир вайрон бўлган кинотеатр олдида, 1945 йил 8 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима шаҳрида бомбардимон қилинишидан сўнг ҳосил бўлган булут.

  • © AP Photo /

    Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишда иштирок этган АҚШ учувчилари.

  • © AP Photo /

    Вайрон бўлган Нагасаки, 1945 йил 24 сентябрь.

  • © AP Photo /

    Хиросима бомбардимон қилишдан олдинги кўриниши, 1945 йил.

  • © AP Photo /

    Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, Хиросима.

  • Нагасаки осмонида ҳосил бўлган атом булути.

  • Хиросима атом бомбаси ташланиши оқибатида жароҳатланган 22 ёшли эркак.

  • Хиросима шаҳрида бомба ташланиши оқибатида вайрон бўлган кўчаларда Америка ҳарбийлари.

  • © AP Photo /

    Нагасакидаги Тории маросим дарвозаси.