Озарбайжон Арманистон АЭСига ракета зарбаси бериш билан пўписа қилди

© Фото: Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишРовенская атомная электростанция в Кузнецовске, архивное фото
Ровенская атомная электростанция в Кузнецовске, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжон ва Арманистон бир-бирларининг стратегик хавфли объектларига зарба бериш билан пўписа қилишди.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон АЭСига ракеталар билан жавоб зарбаси бериши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

"Боку энг замонавий ракета тизимларига эга эканини ва улар Мецамор АЭСига зарба бериши мумкинлигини ва бу "Арманистон учун улкан фалокатга айланиши мумкин", - дейилган хабарда.

Озарбайжоннинг ушбу баёноти бироз олдин ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, Арманистон Озарбайжоннинг сув омборини портлатиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарларга жавобан эълон қилинди.

Шу билан бир вақтда, Озарбайжон томон Мингечевир сув омборига берилиши мумкин бўлган зарбалар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдирди

"Мингечевир сув омбори жойлашган жойнинг рельефи, бу ерда олиб борилган мустаҳкамлаш ишлари ҳамда бу ерда жойлаштирилган ҳаво мудофаа кучлари ушбу стратегик объектга зарба бериш имкониятини йўқ қилади", деди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби полковник Вагиф Даргяхлы.

Арманистон ТИВи, ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг ушбу баёнотидан сўнг қўшни республикани "халқаро ҳуқуқ нормаларининг қўпол бузиш", "давлат миқёсидаги террорчилик" ва "бутун ҳудуд давлатларига хавф солишда"да айблади.

Эслатиб ўтамиз, Арман-Озарбайжон чегарасида вазият якшанба куни кескинлашган эди. Тўрт кундан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар оқибатида Озарбайжон томонидан 11 аскар ва 1 генерал Арманистон томонидан 2 аскар қурбон бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар лентаси
0