Глава Чечни Рамзан Кадыров

Қодиров АҚШ уни “қора рўйхатга” киритгани юзасидан муносабат билдирди

802
(Янгиланган 18:39 21.07.2020)
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ “қора рўйхат”га киритилганидан сўнг, “чақириқни қабул қилгани” ва “бундан кейин қизиқроқ бўлишини" айтди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ “қора рўйхат”га киритилганидан сўнг, “чақириқни қабул қилгани” ва “бундан кейин қизиқроқ бўлишини" айтди.

Қодиров қурол сақлаш хонасида турган суратни бу сўзлар билан телеграммда жойлаштирди.

АҚШ Давлат департаменти душанба куни Чеченистон раҳбари инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор шахсларнинг қора рўйхатига киритилганлигини эълон қилди. АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, рўйхат Қодировнинг рафиқаси Медни Қодирова ва унинг қизлари Аишат Қодировага ва Карина (Хадижат ака) Қодировага ҳам тегишли.

"Майли, гарчи мен юз маротаба ҳуқуқбузарлик қилсам, рафиқам ва қизларимга қарши санкцияларни қандай изоҳлайсиз? Улар қандай жиноят қилишди ва кимларнинг ҳуқуқларини бузишди? Бу саволга сизларда жавоб йўқ. Айнан АҚШ "дунёнинг фитначи ва иғвогарларнинг алдамчи юзини" кўрсатди ", - деб ёзган Қодиров.

Қодиров қизининг муносабати

Чеченистон раҳбарининг тўнғич қизи, Firdaws модалар уйи раҳбари Айшат Қодированинг айтишича, у Американинг қора рўйхатига киритилганидан таажжубда қолди ва у "буни тасаввур ҳам қила олмаган" деб айтган.

“Ҳар доим отамнинг камтарона маънавий қўллаб-қувватлаши кўринмас бўлиб қолишига ишонардим ва узоқ океан ортидаги давлатда шунчалик машҳур бўлишим, исмим уларнинг қандайдир рўйхатларга киритилади, деб тасаввур қилолмасдим”, - деб ёзди Қодирова Instagram’даги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, айнан шу нарса унга ўз амалларининг тўғрилигига яна бир бор ишонч ҳосил қилишига имкон берди.

802
Женщина обнимает дерево

Дарахтни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

1
Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтни қучоқлаш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Visit Levi сайти хабар қилди.

Мусобақада 9та давлат – Финляндия, АҚШ, Астралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландиядан вакиллар иштирок этади. Барча иштирокчилар айни вақтда Левида истиқомат қилмоқда.

Беллашув уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 8 дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича куч синашади. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич “эркин услуб” (фристайл) деган ном олди, бу ерда иштирокчилар  дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунга бир дақиқа вақт ажратилади.   

Ташкилотчилар танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиб, “TreeHugging” хэштеги билан, дарахтнинг жўғрофик координаталарини ва нима учун айнан шу дарахтни танлаганлигини изоҳлаб ташкилотчиларга юбориши мумкин

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Танлов ўзи эса Левидаги Халипуу ўрмонида 22 август куни ўтказилади.

 

1

Путин Россияда COVID-19 га қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

225
(Янгиланган 14:32 11.08.2020)
Дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина бугун эрталаб Россияда рўйхатга олинди. Россия ССВ у юқори самарали ва хавфсиз эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди.

“Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб дунёда биринчи янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди. Биламан, у етарли даражада самарали ишлайди, барқарор иммунитетни шакллантиради, такрорлайман, барча зарурий текширувлардан ўтди”, - деди у ҳукумат аъзолари билан йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб борганларга миннатдорчилик билдирган ва бу бутун дунё учун муҳим қадам эканини қайд этган.

Шунингдек, Россия етакчиси қизларидан бири коронавирусга қарши ушбу вакцина билан эмланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар марказида ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилиши кутилаётган хабар қилинган эди.

225