Россия 1 августдан халқаро авиа қатновларни тиклайди давлатлар рўйхати

1656
(Янгиланган 16:53 24.07.2020)
Россия 1 августдан халқаро авиа қатновларни тиклайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия 1 августдан халқаро авиа қатновларни тиклайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

Москва, Санкт-Петербург ва Ростов-дон шаҳарларидан хорижга парвоз қилса бўлади.

Бош вазирнинг ўринбосари Татьяна Голикованинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат учта давлат - Буюк Британия, Туркия ва Танзанияга парвозлар қайта тикланади.

1 августдан Анқара ва Истанбул, 10 августдан Туркиянинг курорт шаҳарлари - Анталия, Бодрум ва Даламан билан парвозлар тикланади. Россияга келиш учун коронавирус таҳлили мусбат натижа бўлиши керак.

Айни вақтда Россия яна 30 га яқин мамлакат билан парвозларни тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Россия пандемия туфайли ўз чегараларини ёпиб қўйганди. Парвозларни қайта тиклаш бўйича музокаралар июль ўрталаридан бошлаб давом этмоқда.

1656
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1073)
Женщина обнимает дерево

Дарахтни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади

1
Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Финляндиянинг Лапландия Леви деган жойида дарахтни қучоқлаш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу ҳақда Visit Levi сайти хабар қилди.

Мусобақада 9та давлат – Финляндия, АҚШ, Астралия, Эстония, Германия, Италия, Малайзия, Россия ва Шотландиядан вакиллар иштирок этади. Барча иштирокчилар айни вақтда Левида истиқомат қилмоқда.

Беллашув уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда иштирокчилар 8 дақиқа ичида энг кўп дарахтни қучоқлаш бўйича куч синашади. Бунда ҳар бир дарахтни камида 5 сония қучоқлаб туриш туриш талаб этилади. Сўнгра спортчиларнинг дарахтларни нақадар самимий қучоқлагани баҳоланади. Учинчи босқич “эркин услуб” (фристайл) деган ном олди, бу ерда иштирокчилар  дарахтларни қучоқлаш жараёнига қанчалик ижодий ёндашишига аҳамият берилади. Бунга бир дақиқа вақт ажратилади.   

Ташкилотчилар танловда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Хоҳлаган одам дарахтни қучоқлаб расмга тушиб, “TreeHugging” хэштеги билан, дарахтнинг жўғрофик координаталарини ва нима учун айнан шу дарахтни танлаганлигини изоҳлаб ташкилотчиларга юбориши мумкин

Аризалар 29 августгача қабул қилинади. Танлов ўзи эса Левидаги Халипуу ўрмонида 22 август куни ўтказилади.

 

1

Путин Россияда COVID-19 га қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

223
(Янгиланган 14:32 11.08.2020)
Дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцина бугун эрталаб Россияда рўйхатга олинди. Россия ССВ у юқори самарали ва хавфсиз эканини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди.

“Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб дунёда биринчи янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди. Биламан, у етарли даражада самарали ишлайди, барқарор иммунитетни шакллантиради, такрорлайман, барча зарурий текширувлардан ўтди”, - деди у ҳукумат аъзолари билан йиғилишда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

У коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб борганларга миннатдорчилик билдирган ва бу бутун дунё учун муҳим қадам эканини қайд этган.

Шунингдек, Россия етакчиси қизларидан бири коронавирусга қарши ушбу вакцина билан эмланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар марказида ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилиши кутилаётган хабар қилинган эди.

223