Россия ССВ COVID бўйича барча чекловлар олиб ташланиши муддатини маълум қилди

920
Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Россияда коронавирус туфайли барча чекловлар олиб ташланиши феврал ойида амалга оширилиши кутилаётганини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Россияда коронавирус туфайли барча чекловлар олиб ташланиши феврал ойида амалга оширилиши кутилаётганини тасдиқлади, деб хабар қилди РИА Новости.

“Ҳа, биз бу йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз, популяцион иммунитетни шаклланиши, шу жумладан, дори-воситалари ёрдамида амалга ошишини истардик, шундан кейин одатий ҳаётга қайтишнинг янги босқичига ўтаётганимизни ҳотиржам айтишимиз мумкин”, - деди Мурашко.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари шунингдек, ҳозирда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатларига COVID-19'га қарши Россия вакцинасини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётганлигини тасдиқлади.

"Халқаро ҳамкорлик доирасида бугунги кунда муайян музокаралар олиб борилмоқда ва улар биринчи навбатда вакцина рўйхатга олинганидан кейин ҳам давом этади. Шунда янада фаол ўзаро ҳамкорлик амалга ошади, ҳозирда, шу жумладан, параллел равишда ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун тайёргарлик босқичи олиб борилмоқда”, - деди Мурашко.

Вазир вакцина янги ихтиро бўлганлиги сабабли уни босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилганлигини таъкидлади.

920
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1059)
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна можаро: қурбон ва ярадор бор

88
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасининг Исфара участкасида қирғизистонлик чегарачи ярадор бўлди, тожикистонлик бир фуқаро эса ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Бугун, 6 август куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида можаро юзага келди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, Тожикистон томонидан номаълум шахслар ҳарбий хизматчига қарата ўқ узган. Ўқ ов милтиғидан отилгани тахмин қилинмоқда. Чегарачи қўлидан ярадор бўлган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, можаро юз берган жойдан узоқ бўлмаган жойда Исфара шаҳри, Чоркуҳ қишлоғида яшовчи фуқаро қирғиз томонидан оёғидан ярадор бўлган. Бунинг натижасида у ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойида икки мамлакат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазият барқарор ва назорат остида.

88
Иконка приложения Twitter

Twitter Трамп кампанияси аккаунтини вақтинча блоклади

26
Коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Twitter ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трамп кампаниясининг расмий аккаунтини вақтинча блоклаб қўйди. Бунга коронавирус ҳақидаги ёлғон фикр акс этган видео сабаб бўлган. Бу ҳақда CNN телеканали ижтимоий тармоқ вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Аввалроқ янги коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатилишига қарши курашга қарор қилган Facebook ушбу видеони Трамп саҳифасидан ўчириб ташлаган. Видеода Америка етакчисининг Fox News телеканалига берган интервьюсининг парчаси акс этган ва унда Трамп болалар “COVID-19 га деярли мойил эмас” деган фикрни билдирган.

Twitter вакили ушбу видео Twitterʼнинг "СOVID-19 ҳақидаги дезинформация қоидаларини бузишини” маълум қилган. Аккаунт эгаси твитни ўчириши керак, шундан сўнг яна хабар ёзиши мумкин.

26
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

10
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

10