Лондонлик эркак қип-яланғоч кўча кезди. Лекин маскани унутмади

1438
(Янгиланган 18:24 25.07.2020)
Лондонлик эркак ички кийим ўрнига маскани тақиб, жонажон шаҳри кўчалари бўйлаб сайр қилди. У шу тариқа маҳаллий ҳукумат чиқараётган қарорлар устидан кулишга уринган

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Ўттиз икки яшар спортчи Тимоти Шиф Лондонда "эл оғзига тушадиган қилиб" сайр қилишга қарор қилди. Жумладан, у тиббий ниқобдан ички кийим тариқасида фойдаланди, деб хабар берди шанба куни NEWS.ru.

Фрираннер ва блогер ушбу қалтис сайрдан олинган суратни ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Timothy (@humantimothy)

Эркакнинг ҳикоя қилишича, шу тарзда у Британия пойтахти ҳукуматининг коронавирус туфайли киритмоқчи бўлган чекловларини масхаралашга ҳаракат қилган.

Лондонда 24 июлдан маҳаллий аҳоли жамоат жойларда ҳимоя ниқобларини таққан ҳолда бўлиши белгиланган.

Буюк Британияда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 300 мингга яқинлашган, 45 мингдан зиёд киши ушбу касаллик қурбонига айланган.

1438
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Қозоғистон етти мамлакат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

53
2020 йил 17 августдан Қозоғистон босқичма-босқич халқаро парвозларни қайта тиклайди. Аввалига қозоғистонликлар еттита мамлакатга парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон босқичма-босқич қатор давлатларга, жумладан, Россияга халқаро парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат фуқаро авиацияси қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистонликлар 17 августдан Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилишлари мумкин.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида келтирилган мамлакатлар авиация ҳукумати билан биргаликда олдиндан мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласи ишлаб чиқилган. Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, Россияга парвозларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсатномаси талаб этилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рейслар амалдаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида амалга оширилади.

53

Германия ТИВ АҚШнинг “Шимолий оқим-2” бўйича таҳдидларига кескин жавоб қайтарди

252
Германия ташқи ишлар вазири энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қарори эканини урғулади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.

Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.

"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall  - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.

Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.

Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.

252
Первая в мире вакцина от коронавируса

"Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси: барча доҳиёна нарсалар каби оддий"

13
Одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди.

Сергей Царенко. Биз, шифокорлар, моноклонал антитаначалар, стероидлар, антивирус дори воситалар ёрдамида коронавирус билан оғриган беморларни даволашда катта ютуқларга эришдик. Беморлар вафот этиши ҳолатлари камайди, аммо инфекциянинг оғир шакллари учраса, уларни Ўпкани суньий вентиляция ускуналарига ўтказишимизга тўғри келмоқда. Кейинчалик ҳар ўн бемордан 6-8 нафари касалхона ичидаги инфекциялардан вафот этмоқда. Бундай беморларни янги антибиотиклар ёрдамида қутқариш мумкин бўлар эди. Аммо уларни яратишга йиллар керак бўлади.

Аммо яна бир усул ҳам бор: одамларни коронавирус билан касалланишидан ҳимоя қилиш. Усул ҳар жиҳатдан яхши - одам ҳам соғлом қолади, бошқаларни ҳам юқтирмайди. Ахир, бу касалликка чидамли одамлар қанча кўп бўлса, жамиятда иммун қатлами шунча қалин бўлади, эпидемиянинг охири шунча тез келади.

Ҳозирча касалликка чидамлилик фақат одам у билан касалланган тақдирдагина шаклланмоқда. Аммо хавфсизроқ вариант ҳам бор ахир – бу эмлаш. Устига устак, Гамалея институти мутахассислари томонидан яратилган самарали ва хавфсиз вакцина ҳам мавжуд. Микробиология ҳамжамиятда бу институт автомобилсозликда "Мерcедес" маркаси каби мавқега эга.

Мен академик Гинцбург ва Логуновни кўп йиллардан бери биламан. Улар ва ходимлари билан бирга бардошли бактерияларга қарши курашишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқдамиз. Бундан ташқари, институт олимлари аллақачон Эбола ва MERS-га қарши вакциналарни муваффақиятли яратдилар. Улар буни нафақат яратдилар, балки вакциналарни яратишда хавфсиз ва самарали усул – вектор усулини ишлаб чиқдилар. Одам учун хавфсиз аденовирусга орбитал станцияни ташувчи-ракетага илганни сингари - коронавируснинг бир бўлагини илишади. Уни инсон танасига киритишади. Шундан сўнг, ҳам "ташувчи-ракетага", ҳам "орбитал станцияга" иммунитет ҳосил бўлади. Муваффақиятни мустаҳкамлаш учун уч ҳафтадан кейин худди шундай "орбитал станция" бошқа аденовирусда , бошқа"ташувчи-ракетага" илинган ҳолда киритилади. Иммунитет яна шаклланади. Натижада, иккала аденовирусга сустроқ иммунитет шаклланади-да (ахир унинг организмга кераги йўқ), коронавирусга эса - барқарор ва ишончли иммун ҳимоя шаклланади.

Барча доҳиёна нарсалар каби оддийгина. Ахир бизнинг “Левша”ларимиздан (чапақай-уста – таҳр.) бошқа ҳеч кимнинг ҳаёлига бундай нозик нарсалар келмаган. Дунёда яна бир нечта векторли вакциналар яратилмоқда, аммо бирданига иккита "ташувчи-ракета" билан ҳеч қаерда йўқ!

Вакцина аллақачон кўнгиллиларда синовдан ўтди. Эътиборга шуниси лойикки, биринчи кўнгиллилар Гамалея институтининг барча ходимлари бўлди. Улар янги кўприк яратувчиларига ўхшайди - кўприк бўйлаб биринчи поезд юраётганида, улар шу кўприк остида туришди! Бундан кейин, вакцина ҳарбий кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Битта ҳам асорат йўқ, ҳаммасининг иммунитети ўта кучли.

Матбуотда танқидлар тўлқини ўтгани ажабланарли эмас. Ўғирланган технологиялар ҳақидаги шунчаки уйдирмалардан тортиб, вакцинага иммунитетни шаклланиши пайтида тасодифан коронавирусни юқтириш ҳолатида вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги ҳақидаги сохта илмий мулоҳазаларгача. Охиргиси жуда қўрқинчли эшитилади: Антитаначаларга қарам кучайиш (ADE). Мутахассис бўлмаганлар учун қўрқинчли. Вирусологлар эса ADE таъсири фақатгина Денге безгагига хос ва шунда ҳам эмлаш билан боғлиқ бўлмаганлигини билишади. Бошқа ҳолларда, эффект баъзан пробиркада кўринади. Коронавирус инфекциялари ҳолатида эмас.

Шунда савол туғилади. Матбуотда бу кампанияни ким молиялаштирмоқда? "Мустақил экспертлар" кимга қарам? Полишинель сири: ҳозиргача Россия олимларидан ортда қолган бошқа вакцина ишлаб чиқарувчиларига қарам. Шунингдек баъзида самарали дорилар, аммо касалликнинг енгил шакли ва кўп ножўя таъсирларга эга антивирус дори воситалари ишлаб чиқарувчиларига.

Биз, амалиётчи-шифокорлар, бу шов-шувли маш-машаларга эътибор беришдан уяламиз. Биз коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар олдимизга келишини тўхташини ва ҳозирча эпидемияда бошқа ишга бормаётган қўлларимиз бошқа касалликлар билан ҳам шуғулланишини кутамиз.

13