Флаг Японии

Япония Кореядаги "секс-канизаклар"га қўйилган ҳайкални ахлоқсиз, дея баҳолади

1061
(Янгиланган 12:28 28.07.2020)
Аёл олдида тиз чўккан ва бошини қуйи эгган эркак тасвирланган, ОАВларда берилган хабарларга кўра, эркак ҳайкалида Япония Бош вазири Синдзо Абэни таниш мушкул эмас.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Жанубий Кореяда ўрнатилган "кўнгилхушлик аёллари" дея аталувчи янги ҳайкал Токио ва Сеул ўртасидаги муносабатлар ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади, дея фикр билдирди Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга.

Монумент Канвондо провинциясидаги хусусий ботаника боғида ўрнатилган. Унда уруш йилларида Япония томонидан оккупация қилинган ҳудудларда мавжуд бўлган "кўнгилхушлик аёллари" тизими қурбонини ифодаловчи - ўриндиқда ўтирган қиз тасвирланган. Аёл олдида тиз чўккан ва бошини қуйи эгган эркак тасвирланган, ОАВлардаги хабарларга кўра, эркак ҳайкалида Япония Бош вазири Синдзо Абэни таниш мушкул эмас. Ҳайкал "гуноҳни абадий ювиш", дея аталади.

"Халқаро этикет нуқтаи-назаридан бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Агар ОАВларда берилган хабар ҳақиқат бўлса, бу Япония-Жанубий Корея муносабатларига ҳал қилувчи таъсирни ўтказади", - дея Суга сўзларидан иқтибос келтирган Киодо агентлиги.

Суганинг қайд этишича, Япония Сеулдан 2015 йилги келишувнинг бажарилишини талаб қилишни давом эттирмоқда, унга кўра иккала томон ҳам ўзаро муаммоларни "узил-кесил ва батамом ҳал қилинган" дея тан олиши лозим.

"Кўнгилхушлик аёллари" тизими - Иккинчи жаҳон уруши вақтида Осиё мамлакатларида япон армияси эҳтиёжлари учун фойдаланилган фоҳишаликнинг мажбурий шаклини англатади.

Япония уруш йилларида етказилган зарар товони сифатида 1965 йилда Кореяга 500 миллион доллар тўлаб берган ва шу тариқа ўртадаги барча зиддиятлар кўтарилишига умид қилган эди. Аммо бунга қарамай, бир неча йиллар олдин "кўнгилхушлик аёллари" масаласи яна икки давлат ўртасидаги муносабатларда тўсиққа айланди. Фақатгина АҚШ босимидан сўнг унинг икки осиёлик иттифоқдоши тинчлик сулхини имзолашга келишдилар ва бу келишув 2015 йилги битимда ўз аксини топди.

Ҳужжат "кўнгилхушлик аёллари" масаласи Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги муносабатларга бошқа ҳеч қачон таъсир қилмаслиги учун барча зиддиятларни "батамом ва муқаррар" ҳал этишга қаратилганди.

Аммо ушбу битим коррупциявий жанжал натижасида истеъфога кетган собиқ президент Пак Кин Хе администрацияси даврида имзолангани, Япония бу вақтга келиб 9 миллион доллар маблағ ўтказган кўмак жамғармаси эса янги президент Мун Же Ин даврида тугатилгани туфайли, муаммони бартараф этиш масаласи музлатилди.

Шу билан бирга, Япония мажбурий фоҳишалик фактини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар шу вақтгача топилмаган, деб ҳисоблайди. Япония ўзининг расмий позициясини бир неча маротаба БМТда ҳам маълум қилган.

2018 йилнинг февралида япон ТИВ вакилининг БМТда эълон қилишича, уруш вақтида Япония томонидан эгалланган Осиё давлатларида мажбурий фоҳишалик мавжуд бўлган деган ақиданинг кенг тарқалиши 1980 йилларда "Асахи" газетасида журналист Сэйдзи Ёсида берган "гувоҳликлар"га асосланган, аммо кейинчалик бу ҳолат уйдирма эканлиги маълум бўлган.

Ушбу мақола эълон қилинмагунига қадар Корея томони Японияга бу борада даъволарни илгари сурмаган ва "кўнгилхушлик аёллари" масаласини кўтармаган. 1980-йилларда Ёсида кореялик аёлларга уларни фоҳишахоналарга жалб қилиш мақсадида ов уюштирилгани ҳақида ҳикоя қилган, аммо тасвирлаган фактлар бошқа манбаларда ўз тасдиғини топмаган ва уйдирма маҳсули бўлиб чиққан.

Ёлғон гувоҳликни реал факт кўринишида чоп этгани учун газета 2014 йилда оммадан узр сўраган.

2015 йилнинг декабрида имзоланган битимга қарамай, Япония, ушбу қарор "узил-кесил ҳал этилиши ва ортга қайтиш бўлмаслиги" шарти билан собиқ "кўнгилхушлик аёлларига" 1 миллиард иена (9 миллион долларга яқин) маблағ тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Жанубий Корея ушбу формулировкага розилигини билдирган.

1061
Приземление самолета компании Air Astana в аэропорту Алматы

Қозоғистон етти мамлакат билан мунтазам парвозларни тикламоқда

31
2020 йил 17 августдан Қозоғистон босқичма-босқич халқаро парвозларни қайта тиклайди. Аввалига қозоғистонликлар еттита мамлакатга парвоз қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қозоғистон босқичма-босқич қатор давлатларга, жумладан, Россияга халқаро парвозларни қайта тикламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат фуқаро авиацияси қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қозоғистонликлар 17 августдан Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россияга парвоз қилишлари мумкин.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юқорида келтирилган мамлакатлар авиация ҳукумати билан биргаликда олдиндан мунтазам йўловчи рейсларини қайта тиклаш масаласи ишлаб чиқилган. Шу билан бирга шуни таъкидлаш жоизки, Россияга парвозларни амалга ошириш учун Россия томонининг рухсатномаси талаб этилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, рейслар амалдаги ҳаво алоқалари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар асосида амалга оширилади.

31

Германия ТИВ АҚШнинг “Шимолий оқим-2” бўйича таҳдидларига кескин жавоб қайтарди

248
Германия ташқи ишлар вазири энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қарори эканини урғулади.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Энергия ташувчиларни кимдан сотиб олиш бўйича қарор Евроиттифоқнинг суверен қароридир ва унга ташқаридан ҳеч ким энергия сиёсатини қандай юритишни буюролмайди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг матбуот анжуманида маълум қилди.

Маас АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларни кучайтириш режаларини шундай изоҳлади.

"Германия ҳукумати учун трансатлантик алоқалар кўп йиллар давомида улкан аҳамиятга эга бўлиб келган, ва нафақат биз учун, балки умуман Европа учун ҳам. Улар ҳар қандай сиёсий вазиятдан чуқурроқдир. Аммо шунга қарамай, алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керак, шериклар ўртасидаги санкциялар мавжудлиги - бу нотўғри йўл, бу ёлғон йўли. Ва охир-оқибат, биз энергия ташувчиларни қаердан сотиб олишимиз – бу бизнинг суверен қароримиз. Ҳеч бир давлат таҳдидлар ёрдамида ЕИнинг энергия сиёсатини белгилаб беролмайди", - деди у.

Вазирнинг таъкидлашича, ЕИ ичидан экстерриториал санкциялар ҳалқаро ҳуқуқни қанчалар бузаётганлиги муҳокама қилинмоқда, ва бу позицияни АҚШ давлат котиби билан бўлган суҳбатда "аниқ ифода этганини" таъкидлади.

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россия соҳилидан Болтиқ денгизи бўйлаб Германияга олиб борадиган, қуввати йилига 55 миллиард кубометр бўлган газ қувурини ётқизишни кўзда тутади. Лойиҳани амалга ошириш билан, ягона акционери Газпром бўлган Nord Stream 2 AG шуғулланмоқда. Унинг европалик шериклари - Royal Dutch Shell, OMV, Engie, Uniper и Wintershall  - лойиҳани ярмини молиялаштирмоқдалар, ҳар бири 950 миллион евродан.

Ўз суюлтирилган газини ЕИда илгари сураётган АҚШ, лойиҳага фаол қарши чиқмоқда. Ўтган йилнинг охирида АҚШ “Шимолий оқим-2”-га қарши санкцияларни мудофаа бюджетига киритди, бунинг натижасида қувурларни ётқизиш билан шуғулланган Швейцариянинг Allseas компанияси ишни деярли дарҳол тўхтатди.

Июль ойида Давлат департаменти “Америка душманларига санкциялар орқали қарши курашиш” тўғрисидаги қонун доирасига ўз тавсияларни чоп этди, ва унга “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими”нинг иккинчи қувурини киритди. Бу Россиянинг экспорт газ қувур линиялари билан боғлиқ инвестициялар ва бошқа фаолиятни санкциялар хавфи остига қўяди. Бундан ташқари, июль ойида Конгресс вакиллар палатаси ва Сенат лойиҳага қарши кенгайтирилган санкцияларни ўз ичига олган мудофаа бюджети вариантларини тасдиқладилар.

248