Астероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото

“Шу етмай турувди”: 5 августда Ерга улкан астероид яқинлашади

3388
(Янгиланган 14:37 28.07.2020)
Август ойи бошида Ерга футбол майдони катталигида бўлган 2009 PQ1 астероиди яқинлашади. Унинг тезлиги сониясига 13,4 километр.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Футбол майдони катталигида бўлган 2009 PQ1 астероиди август ойи бошида Ерга максимал даражада яқинлашади. Бу ҳақда АҚШ миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармасининг (NASA) бўлинмаси маълум қилди.

Таъкидланишича, самовий жисмнинг диаметри 84 метрдан 190 метргача. Астероид 5 август куни Ердан 3,2 миллион километр масофада сониясига 13,4 километр тезликда учиб ўтади.

Астероид 2009  йил 14 августда аниқланган. У “Аполлонлар” гуруҳига тегишли бўлиб, унинг парвоз йўли Ер орбитасини кесиб ўтади. Кейинги сафар 2009 PQ1 астероиди 2137 йилда Ерга яқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрелда диаметри тўрт километргача бўлган № 52768 (1998 OR2) астероид Ер яқинидан ўчиб ўтганди.

3388

Беларусь президенти сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди

339
Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Соат 12:00 да (маҳаллий вақт билан) Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтган деб тан олинди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри Марказий сайлов комиссияси раиси Лидия Ермошина сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ермошинанинг сўзларига кўра, соат 12:00 да сайловда овоз берганлар 54 фоизни ташкил этди ва бу сайловни бўлиб ўтган деб тан олишга имкон беради.

Беларусь президенти сайловлари натижалари тан олиниши учун сайловчиларнинг 50 фоизидан зиёди овоз бериши керак. Сайланиш учун овозларнинг ярмидан кўпини олиш талаб этилади.

Беларусда беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

339

Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

247
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

247

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

235
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

235