Россияда коронавирусга қарши эмлаш 15 августдан бошланиши мумкин

© Sputnik / Максим БогодвидШприц с лекарством
Шприц с лекарством - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда вакцина экспертиза илмий марказига топширилган. Агар ҳаммаси яхши бўлса, Россия ССВ рўйхатга олинганини тасдиқловчи гувоҳнома беради.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Гамалея маркази яратган коронавирусга қарши вакцина 10-12 август кунлари рўйхатга олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Производство пробирок на предприятии Гранат Био Тех - Sputnik Ўзбекистон
Россияда COVID-19га қарши вакцина қилинганларда иммунитет пайдо бўлди

Таъкидланишича, 15-16 август кунлари эмлашга рухсат берилиши мумкин.

Ҳозирда вакцина экспертиза илмий марказига топширилган. Агар ҳаммаси яхши бўлса, Россия ССВ рўйхатга олинганини тасдиқловчи гувоҳнома беради. Шундан кейин ҳужжатлар Росздравнадзорга йўллантирилади ва у ерда вакцина берилган гувоҳномага мос келиш ёки келмаслиги аниқланади. Сўнгра эмлашга рухсат берувчи ҳужжат тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 17 та илмий муассасаларда коронавирусга қарши вакцинанинг 26 та варианти яратилаётгани хабар қилинган эди.  Битта вакцина кўнгиллиларда клиник синовдан ўтган, “Вектор” маркази эса олтита турли технология пламформаларида вакцина ишлаб чиқармоқда.

Янгиликлар лентаси
0