Загрязнение воздуха

Коронавирусдан ҳам хавфлироқ: Олимлар янги таҳдид ҳақида

808
Олимлар аниқлашига кўра Ер шари ҳавоси ифлосланиши ҳар бир инсон умирини 2 йилга қисқартираётган экан.

ТОШКЕНТ, 31 июл - Sputnik. Олимлар коронавирус пандемиясидан ҳам жиддийроқ таҳдидни ошкор қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳар хил касалликлар, шу жумладан ОИТС, туберкулёз ва ҳавонинг ифлосланишидир. Бу ҳақда Sputnik радиоси argumenti.ru нашрига таяниб ёзмоқда.

AQLI ташкилоти ҳисобот тайёрлади. Унда ифлосланган ҳаво Ернинг ҳар бир фуқаросининг ҳаётини 2 йилга қисқартириши айтилган. Тадқиқотчилар баъзи мамлакатларда бу муаммо ҳақиқатан ҳам долзарб эканлигини таъкидладилар. Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, Ҳиндистон ва Бангладешда зарарли чиқиндилар туфайли умр ўртача 10 йилга қисқармоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳавонинг ифлосланиши, шу жумладан, COVID-19 учун асосий хавф омилидир.

Кўплаб Европа мамлакатларида, Япония ва АҚШда ҳаво тозалиги таъминоти бўйича дастурлар мавжуд, дея қўшимча қилди улар.

808

ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди

308
(Янгиланган 16:19 24.10.2020)
ОАВлар Ким Чен Иннинг рафиқаси ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилди – у йил бошидан бери жамоатчилик олдида кўринмаяпти.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жанубий Корея матбуотида Ким Чен Иннинг рафиқаси – Ли Соль Чжу ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Daily NK нашри ёзишича, мамлакатнинг биринчи хоними охирги марта 25 январда расмий лавҳаларда кўринган. Янги йил байрами муносабати билан “Самчжиен” мусиқа театрида ташкил этилган тантанада Ли Соль Чжу турмуш ўртоғига ҳамроҳлик қилганди.

Бундан кейин Шимолий Кореянинг етакчиси бир неча бор омма олдида кўриниш берган, фабрикалар, турли қурилиш ишлари назорат қилиш мақсадида жойларга чиққан.

10 октябрда КХДРда Кореянинг Ишчи партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди, бироқ тадбирда Ли Соль Чжу қатнашмади.

Журналистлар фикрига кўра, камералар ниҳогидан узоқ вақтгача ғойиб бўлишининг сабаблари бири  Ким Чен Иннинг рафиқаси ҳомиладор ёки COVID-19'га чалинмаслик учун ўзини эҳтиёт қилмоқда. Шунингдек, Ли Соль Чжу бегоналарнинг ёрдамисиз ҳаракатлана олмайдиган холасига қараяпти, деган тахминларни билдиришмоқда.

308

Курскда 17 ёшли қиз 30 нафар йигитни военкоматга олиб келди

871
(Янгиланган 13:20 23.10.2020)
Россия ҳарбийлари ёшларни ҳарбий хизматга жалб этишнинг антиқа услубини топишди. Илк тажрибада янги чора 100 % самарали эканини намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россиянинг Курск шаҳрида 17 ёшли ўқувчи қиз 30 нафар йигитларни ҳарбий хизмат учун военкоматга олиб келишга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Ўқувчи қиз уйма-уй юриб чақириқ ёшига етган йигитларга "повестка" топширишда ёрдам берган. Йигитлар эшик ортида турган қизни кўриб, иккиланмасдан эшикни очишганда уларнинг қўлига военкомат повесткаси тутқазилган.

"Мен ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларга ҳурмат билан қарайман. Буни шарафли мажбурият деб ҳисоблайман ва ушбу ишни амалга оширишда ёрдам бердим", - дейди у қиз боланинг ўзи.  

Хабарда айтилишига кўра, повестка олган йигитларнинг барчаси ўз вақтида ҳарбий муассасага етиб келган. 

Военкомат эса ушбу тажрибадан мамнун. Улар келажакда ҳам бундай амалиётдан фойдаланишлари мумкинлигини хабар қилишган. Ёрдамчи қизга эса - миннатдорлик қоғизи топширилган. 

871
Кошелек с деньгами

Ўқитувчиларнинг ойлик маоши 10 миллионгача оширилади - Шерматов

108
Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, синф раҳбарларининг ойлик маошлари 1,5 бараварга оширилади. 2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши 15 бараваргача оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзот Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Бу ҳақда вазир 24 октябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Қайд этилишича, яқин кунларда мамлакатдаги таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида Ўзбекистон президенти Фармони лойиҳаси қабул қилинади. Унга кўра,  методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий таъриф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

2024 йилга қадар эса юқори натижаларга эришган педагоглар ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади.  

Бундан ташқари битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасаларининг раҳбарлари рағбатлантирилиб, Халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

108